Latest news

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  9 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   9 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  47 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  15 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

Конте: “Мората ҳали ёш, у дунёдаги энг яхшилардан бири бўлиши мумкин” News

Конте: “Мората ҳали ёш, у дунёдаги энг яхшилардан бири бўлиши мумкин”

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте нинг айтишича, у жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората гарчи, “Сток Сити” (5:0) ва “Арсенал”га (2:2) қарши баҳсларда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмаган бўлсада, мураббий футболчининг ҳаракатларидан қониқмоқда.

“Мората жорий мавсумда 12 та гол урди ва еттита голга ассистентлик қилди. Бу унинг учун ажойиб статистика. Унутмаслик керакки, Мората ҳали ёш. Эндигина 25 га тўлди. Бу унинг АПЛдаги илк мавсуми ва у мунтазам майдонга тушмоқда. Мен ҳам, клуб раҳбарияти ҳам унинг ҳаракатларидан хурсанд. Альваро жуда ёш ҳужумчи ва у келгусида дунёдаги энг яхшилардан бири бўлиши мумкин. Бу борада мен ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман.

Албатта, агар у яратилган вазиятлардан фойдалана олганида биз “Арсенал”ни мағлуб этишимиз мумкин эди. Аммо ҳужумчиларда кўплаб имкониятлар бўлади, қайсидир пайтда улар бундан фойдаланишади, қайсисидадир йўқ. Унга сўнгги икки ўйинда омад кулиб боқмаяпти, аммо мен унинг ҳаракатларидан, жамоага тегаётган ёрдамидан хурсандман. У шу руҳда давом этиши лозим. Шунда вазият ҳам ўзгаради”, дейди Конте.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика