Latest news

08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  1 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  7 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  5

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя News

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя

"Сивасспор" аэропортда формасини йўқотди ва рақибнинг оқ либосида ўйнади.

Пайшанба куни Конференциялар Лигаси еврокубоклардаги энг ноёб сюжетни тақдим этди.

Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси маҳаллий "Клуж"га қарши ўйнаш учун Руминияга учиб келди ва ушбу мамлакат аэропортида уларнинг ўйин формалари солинган чамадон йўқолгани аниқланди.

Захира либослари йўқ эди ва ўйин стартига саноқли соатлар қолганди. 

Кейинроқ шортилар топилди (эҳтимол, улар бошқа чамадонда бўлгандир). Аммо жамоа футболкаларсиз қолганди. 

Янгиларини сотиб олиш ҳам имконсиз эди. Гап шундаки, "Сивасспор"нинг либослар тўплами Туркиянинг Tony Montana мода бренди томонидан ишлаб чиқарилар эди, улар Туркиядан ташқарида сотилмасди.

"Барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, биз либослар тўпламини топа олмадик. Жамоа вазиятдан муқобил йўл билан чиқади", – дея баёнот билан чиқишга мажбур бўлди Туркия клуби.

Рақиб жамоа эса ёрдам қўлини чўзди: ЧФР меҳмонларни Nike'дан оқ либослар билан таъминлади. "Сивасспор" уларга ўз логотипларини ёпиштириб ўйнаш учун майдонга чиқди.

Аҳамиятли жиҳати, "Сивасспор" жамоаси дарвозабони либоси ҳақиқий эди. Афтидан, посбон Али Вурал ҳар эҳтимолга қарши либосини ўзи билан олиб юрган. Бироқ бу манзара, умуман олганда, ташқаридан эпик кўринарди.

Иккинчи таймда ёпиштирилган клуб эмблемалари бироз очилиб қолди. Лекин бутунлай тушиб қолмади. 

Бизга яхши таниш бўлган Аҳмад Мусанинг либоси анча катта келди (футболчи либоси ичида сузиб юрарди).

Иккинчи бўлимда "Сивасспор" устози Риза Чалимбай Puma либосида чиқиб келди.

Буларнинг барчаси туркияликларнинг ғалабасига халал бермади: ўйиннинг 28-дақиқасида 34 ёшли Макс Градель пенальтидан гол урди ва шундан кейин мезбонлар ўзига кела олишмади. Шу тариқа, "Сивасспор" ва "ЧФР Клуж" ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди. Туркия жамоаси мезбонларга кўрсатган ёрдами ва меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Бироқ формаларнинг топилгани ёки йўқлиги ноаниқлигича қолмоқда.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика