Latest news

10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  0 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   0 10:13Мбаппе жароҳат олди  1 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  12 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  1 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя News

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя

"Сивасспор" аэропортда формасини йўқотди ва рақибнинг оқ либосида ўйнади.

Пайшанба куни Конференциялар Лигаси еврокубоклардаги энг ноёб сюжетни тақдим этди.

Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси маҳаллий "Клуж"га қарши ўйнаш учун Руминияга учиб келди ва ушбу мамлакат аэропортида уларнинг ўйин формалари солинган чамадон йўқолгани аниқланди.

Захира либослари йўқ эди ва ўйин стартига саноқли соатлар қолганди. 

Кейинроқ шортилар топилди (эҳтимол, улар бошқа чамадонда бўлгандир). Аммо жамоа футболкаларсиз қолганди. 

Янгиларини сотиб олиш ҳам имконсиз эди. Гап шундаки, "Сивасспор"нинг либослар тўплами Туркиянинг Tony Montana мода бренди томонидан ишлаб чиқарилар эди, улар Туркиядан ташқарида сотилмасди.

"Барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, биз либослар тўпламини топа олмадик. Жамоа вазиятдан муқобил йўл билан чиқади", – дея баёнот билан чиқишга мажбур бўлди Туркия клуби.

Рақиб жамоа эса ёрдам қўлини чўзди: ЧФР меҳмонларни Nike'дан оқ либослар билан таъминлади. "Сивасспор" уларга ўз логотипларини ёпиштириб ўйнаш учун майдонга чиқди.

Аҳамиятли жиҳати, "Сивасспор" жамоаси дарвозабони либоси ҳақиқий эди. Афтидан, посбон Али Вурал ҳар эҳтимолга қарши либосини ўзи билан олиб юрган. Бироқ бу манзара, умуман олганда, ташқаридан эпик кўринарди.

Иккинчи таймда ёпиштирилган клуб эмблемалари бироз очилиб қолди. Лекин бутунлай тушиб қолмади. 

Бизга яхши таниш бўлган Аҳмад Мусанинг либоси анча катта келди (футболчи либоси ичида сузиб юрарди).

Иккинчи бўлимда "Сивасспор" устози Риза Чалимбай Puma либосида чиқиб келди.

Буларнинг барчаси туркияликларнинг ғалабасига халал бермади: ўйиннинг 28-дақиқасида 34 ёшли Макс Градель пенальтидан гол урди ва шундан кейин мезбонлар ўзига кела олишмади. Шу тариқа, "Сивасспор" ва "ЧФР Клуж" ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди. Туркия жамоаси мезбонларга кўрсатган ёрдами ва меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Бироқ формаларнинг топилгани ёки йўқлиги ноаниқлигича қолмоқда.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика