Latest news

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  9 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади News

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади

Гап шундаки, Туркия футбол федерациясининг ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман туркий давлатлар ўртасида футбол турнири ташкил қилиш ташаббусини билдирди.

У бўлажак мусобақани "Турон Кубоги" деб номлашни таклиф қилган. Мазкур ғояни амалга ошириш борасидаги биринчи қадам турнирни ташкил қилиш учун ишчи гуруҳ тузилганидир.

Гюркан Теоманнинг фикрича, янги мусобақа клубларга халқаро ўйинлар тажрибасини ошириш учун ёрдам беради ва молиявий жиҳатдан фойдадан холи бўлмайди. 

"Бу жамоаларнинг ички чемпионатлардаги натижаларига таъсир қилмайди, иштирокчи клубларнинг телетрансляция ва хомийлардан оладиган даромадини кўпайтиради. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги муносабатларни яхшилайди", - деди функционер.

Ушбу режа амалга ошса, турнирда Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Кипр клублари, шунингдек, бошқа давлатларнинг туркий халқлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика