Latest news

21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  136 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  12 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик" News

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" футболчиси Родрининг майдондан четлатилиши керак бўлган вазиятни ўйиндаги асосий ҳолат эмас деб атади.

Учрашувнинг 33-дақиқасида футболчи огоҳлантирилганди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, у Коди Гакпога ишлатилган фоли учун иккинчи сариқ карточкасини олиши ҳам мумкин бўлганди.

"Ушбу вазиятни етарли даражада кўра олмадим. У иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкинмиди? Ҳа. Аммо бугунги "Сити"ни биз бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик", - деди Клопп.

Шунингдек, мутахассис учрашувдан кейин йигитларига эътирозлар йўқлигини айтди.

"Эртага ўйинни тахлил қиламиз. Йигитларга ҳеч қандай гапим йўқлигини айтдим. Барча ўз айбини тушуниб олиши керак. Бугун эса ҳеч қандай гапнинг ўзи йўқ.

Бугун ёмон, эртага зўр ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бизга барқарорлик керак. Агарда ўйин яхши чиқса, ўзингни зўр ҳис қиласан. Ўйин яхши бўлмаса, АПЛда ўзингни  100 фоиз ишончли ҳис қила олмайсан. Ҳозир бизда шундай бўлмоқда", - деди "Ливерпуль" устози.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика