Кейруш Эрон термаси йиғинидан 7 футболчини Теҳронга қайтариб юборди
06 jan 2017 15:23
News
Кейруш Эрон термаси йиғинидан 7 футболчини Теҳронга қайтариб юборди
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасининг Дубайдаги йиғинидан 7 футболчини Теҳронга жўнатди.
"Персеполис" устози Бранко Иванкович терма жамоа аввалдан режалаштирилмаган йиғин сабабли 7 нафар ўйинчисининг жалб этилганидан норозилиги таъкидлаб ўтганди. Дубайга етиб боргандан кейин Кейруш ушбу клуб аъзоларини Теҳронга жўнаб кетишлари мумкинлигини билдирган.
Шу билан бирга терма жамоа назорати остида бўлмаган футболчилар бошқалардан камроқ имкониятга эга бўлиши ҳақида маълум қилган. Шу тариқа Алиризо Бейранванд, Рамин Ризоиян, Саид Ҳуссайни, Муҳаммад Ансари, Воҳид Амири, Камол Камябиния ва Меҳди Таромилар яна клуб ихтиёрига қайтган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments