Latest news

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  0 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Кетма-кет икки турдан буён мағлуб бўлаётган "Нефтчи" "Янгиер" устидан ғалаба қозониб пешқадамликни қайтариб олди News

Кетма-кет икки турдан буён мағлуб бўлаётган "Нефтчи" "Янгиер" устидан ғалаба қозониб пешқадамликни қайтариб олди

Фарғонада футболни севишади, қадрлашади. Ёзнинг иссиқ кунларида ЎзПФЛ жорий мавсумда илк бор Про-лигада ўйин вақтини соат 20:00га белгилади.

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Янгиер" тўқнашувининг ушбу вақтга бошланиши майдонда тўп тепиш ва стадионда футбол томоша қилиш учун қулай вақт ҳисоблади. Кутилганидек "Истиқлол" стадионига кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришди.

Сарлавҳада айтиб ўтилганидек, "Нефтчи" ўтган турларда турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиларига имконият бой бериб қўйганди - "Бухоро" (2:0), "Олимпик" (3:0). Шу сабабдан Илҳом Мўминжонов шогирдларининг бугунги ўйинда ғалаба қозонишдан бошқа йўллари йўқ эди. Чунки ўйинга қадар ушбу турда айнан "Бухоро" ва "Олимпик" ғалаба қозонишган ва турнир жадвалида "Нефтчи"ни қувиб ўтишганди. Ўйин афишасининг ортишига бўлган жиҳатлардан бири ҳар икки жамоа бош мураббийлари - Илҳом Мўминжонов ва Азамат Абдураимовлар қарама-қаршилиги эди. Бу ерда ўзаро принципиаллик ҳақида гап кетаётгани йўқ. "Нефтчи" Про-лиганинг 2-турида "Янгиер"ни сафарда 3 та тўп фарқи билан ютганди. Кучли таркибга эга бўлган Фарғона жамоасига қарши Азамат Абдураимов қандай ранг-баранглик тақдим эта билишига футбол оламида юрган инсонлар шунчаки бефарқ эмасдилар. Ҳар икки мураббий ҳам аввал Суперлига клубларида ишлаган, ўзаро тўқнаш ҳам келишган, бу ҳам ўйиннинг ўзига хос яна бир афишаси эди. Хуллас, стадионда мароқ билан кўришга арзийдиган зўр ўйин.

Ўйин бошиданоқ вазиятни тушуниб фарғоналиклар катта куч билан олдинга ўта бошладилар. Сўнги ўйинлардаги ҳаракатлари орқали мураббий танқидига учраган жамоанинг ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи вакиллари учрашувнинг кириш қисмиданоқ кетма-кет ҳужумлар ташкил этган холда ғалаба сари интилдилар. Ўз навбатида таркибида бир қатор легионер ва номдор футболчилари бўлган "Янгиер" ҳам бугунги ўйинга пухта тайёргарлик кўргани, улар Фарғонага осонликча таслим бўлиш учун келмаганликлари сезилиб турарди. Ўйин давомида Азамат Абдураимов бошчилигидаги "Янгиер" майдон эгаларини қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилган бўлса, "Нефтчи" ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи вакилларининг фаоллиги эвазига юқори прессинг услубидан фойдаланди. Биринчи бўлим майдон эгаларининг устунлиги остида ўтган бўлса-да, "Янгиер" вакиллари бир қатор хавфли вазиятларга эга бўлишди. Биринчи бўлимдаги голни ўтган мавсумда кашфиёт футболчилардан бири ҳисобланаётган, бу "Нефтчи"нинг янгиланган таркибида негадир захирада қолиб кетаётган ёш ҳимоячи Умар Адҳамзоданинг узатмасидан сўнг Про-лига тўпурари Марко Обрадович киритди. Шуни таъкидлаш жоиз, бугунги баҳсда "Нефтчи" чап қанот футболчиларининг фаоллиги эвазига бир неча бор қулай вазиятларга эга бўлди.




Иккинчи бўлимда Азамат Абдураимов шогирдлари фаолликни оширишди. Танаффусда бош мураббий томонидан тегишли кўрсатмаларни олган "Янгиер"нинг иккинчи бўлимнинг кириш қисмида ҳужумлари ҳам хавфли тус ола бошлади. Бироқ учрашувда барибир тажриба ўз сўзини айтди. Жарима зарбасидан Шерзод Каримовнинг етказиб берган узатмасига боши билан зарба йўллаган Марко Обрадович ўзининг ушбу ўйиндаги иккинчи, жорий мавсумдаги 8-голини киритишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг 60-дақиқасига келиб Илҳом Мўминжонов бирданига 3 та захирани амалга оширди. Собит Синдаров, Улуғбек Ҳошимов ва Иззатилла Абдуллаевлар ўрнига Руслан Розиев, Абдуллоҳ Олимов ва "Оқ-тепа"га қарши ўйинда 5 та гол урган Сардор Абдунабиевлар ўйинга қўшилди. Майдон эгалари таркибида янги кучлар қўшилганидан сўнг ҳужумлар янада хавфли тус ола бошлади. "Нефтчи" таркибидаги ўзгаришлардан сўнг Азамат Абдураимов ҳам ўз ўрнида тактик юришларни амалга оширди - Жонибек Мирзақулов ўрнига ҳужумкор футболчи Ёдгор Назаров майдонга тушди. Орадан бир оз вақт ўтиб "Янгиер" сафида кубок баҳсларида жарима зарбасидан "Қўқон-1912" дарвозасига гол киритган Ойбек Аҳматов захирага олинди ва унинг ўрнига легионер ҳужумчи Кафанон Файсал туширилди.

Иккинчи бўлимнинг сўнги дақиқаларига келиб ўйин бир оз тенглашгандек кўринди, бироқ дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа ўйинда 2:0 ҳисобида ғалабага эришган "Нефтчи" мусобақа жадвалидаги очколари сонини 22 тага етказиб яна таъқибчиларидан ўзиб кетди.


НЕФТЧИ – ЯНГИЕР 2:0

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Голлар: Марко Обрадович 29, 50.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шорахмедов, 7.Собит Синдаров, 11.Иззатилло Абдуллаев, 14.Шерзод Каримов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 22.Умар Адхамзода, 33.Тохир Шамситдинов, 91.Марко Обрадович, 99.Улуғбек Хошимов.
Захира: 1.Машхур Мухаммаджонов, 4.Шодиёр Хожиматов, 10.Сардор Абдунабиев, 12.Шуҳратилло Рахмонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 25.Сарвар Солиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич (каттаси), 71.Руслан Розиев.

"Янгиер": 35.Сарвар Ҳусанов, 3.Бекзод Толибжонов, 5.Улуғбек Худойбердиев, 6.Ладри Чемеджеу, 7.Абдумалик Тошпўлатов, 8.Аҳроржон Иноятов, 13.Бунёд Абдуманнонов, 15.Асадбек Мамаризоев, 17.Жонибек Мирзакулов, 19.Жероме Этаме, 23.Ойбек Ахматов.
Захира: 12.Нодиржон Ашурматов, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 20.Шоҳзамон Хайбуллаев, 25.Ёдгор Назаров, 26.Кафанон Файсал, 27.Раббимжон Хасанов, 29.Диеудонне Сиебатчеу.




Бекзод Толибов тайёрлади



Khorazm

Mirjalol Kurbanov - 12'

PRO liga. Round 11

13/06/2021, 18:30

1
:
1
Finished

Arаl Samali

Yerbol Seytnazarov - 16'

45'
90'
12'  Mirjalol Kurbanov
60'  Sardor Jahonov (Sardor Sotvoldiev)
60'  Saidjamol Davlatjanov (Maruf Murodov)
69'  Temur Bekchanov (Elyor Mamasoliev)
16'  Yerbol Seytnazarov
27'  Albert Sidikov
63'  Jamshid Turaboev (Azamat Allaniyazov)
81'  Arislan Yusupbayev (Navruzbek Alimov)
83'  Azamat Allaniyazov
90'  Ulugbek Bekbosinov
90'  Damir Nizanov (Jamshid Gulmirzayev)


Neftchi

Marko Obradovic - 29', Marko Obradovic - 50'

PRO liga. Round 11

13/06/2021, 20:00

0
:
2
Finished

Yangiyer

45'
90'
29'  Marko Obradovic
29'  Umar Adhamzoda
49'  Azam Aliev
50'  Marko Obradovic
66'  Izzat Abdullaev (Ruslan Roziyev)
66'  Собит Синдаров (Abdullo Alimov)
66'  Ulugbek Khoshimov (Sardor Abdunabiyev)
77'  Ruslan Roziyev
90'  Marko Obradovic (Сарвар Солиев)
72'  Jonibek Mirzaqulov (Yodgor Nazarov)
81'  Nzimen Chamedjeu Landri
82'  Oybek Ahmatov (Faisal Traore)
89'  Mpako Etame Jerom
90'  Ahrorjon Inoyatov (Mbeke Dieudonee)
90'  Abdumalik Toshpulatov (Shoxzamon Xayrullayev)
90'  Mpako Etame Jerom (Khurshid Asqaraliev)

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика