Latest news

09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  1 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи News

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи

Кайседо "Брайтон"дан кетишини маълум қилди.

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо ушбу трансфер ойнасида клубни тарк этишини тасдиқлади.

"Мен жаноб Блум ва "Брайтон"га АПЛга келиш имкониятини бергани учун миннатдорлик билдираман ва улар учун доим қўлимдан келганини қилганимни ҳис қиляпман. Мен доим табассум билан ва юракдан футбол ўйнайман.

Мен Эквадорнинг Санта-Доминго шаҳрида камбағал бўлиб ўсган 10 нафар боланинг энг кичигиман. Доим Эквадор тарихидаги энг совриндор футболчи бўлишни орзу қилганман. Мен "Брайтон"га рекорд даражадаги трансфер нархини қўлга киритишда ёрдам бера олганимдан фахрланаман, бу уларга уни қайта инвестиция қилиш ва клубнинг муваффақиятини давом эттиришда кўмак беради.

Мухлислар менга қалбларидан жой ажратишди ва улар ҳам ҳамиша қалбимда бўлишади, шунинг учун улар бу ажойиб имкониятдан нега фойдаланмоқчи эканлигимни тушунишади, деб умид қиламан", – деб ёзди Кайседо ижтимоий тармоқда.

Аввалроқ "Арсенал" 21 ёшли футболчи учун 60 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Унга "Челси" ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо "чайкалар""кўклар"нинг 55 миллион фунтлик таклифини рад этди.

Эквадорлик футболчи жорий мавсум "Брайтон" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика