Latest news

21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   2 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4

Каррагер Салоҳнинг кетиши ҳақида: “Энди кеч бўлди” News

Каррагер Салоҳнинг кетиши ҳақида: “Энди кеч бўлди”

“Ливерпуль” собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг “Реал”га ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

“Буни муҳокама қилиш мантиқан тўғри эмас деб ҳисоблайман. “Ливерпуль”да бир неча йил олдин ҳам шу каби муаммо юз берганди. “Манчестер Юнайтед” ғалабали юришини давом эттирган бўлсада, Роналдунинг кетиши олдинга ташланган қадамдек туюлган, чунки “Реал” бу “Реал”дир. Бироқ, ҳозир иккала испан гранди сезиларли даражада пасайди.

Салоҳда шартнома бўйича 2,5 йил қолди. Буни муаммо сифатида кўрмаяпман, боиси, “Реал” 28-29 ёшли Эден Азар учун жуда кўп пул сарфлаган. Салоҳ эса эндигина шу ёшга яқинлашмоқда ва фикримча, бу трансфер 1-2 йил олдин амалга ошса мантиқан тўғри бўларди. Агарда футболчини катта сумма эвазига сотиб олмоқчи бўлсанг, уни 25 ёки 26 ёшда бўлишини хоҳлайсан – бу сармоя ўзини оқлаши мумкин. Бунга ишонмайман-ку, аммо Салоҳ кетса, “Ливерпуль” яхшигина пулга эга бўларди, лекин ўйлашимча, энди кеч бўлди”, дейди Каррагер.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика