Latest news

23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  0 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  18 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган" News

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Карлуш Кейруш иштирок этди.
"Иккала жамоа учун жуда қийин кечди. Бугун биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик. Ўзбекистон асосан ўз ярим майдонида тўпни эгаллаб турди ва тўпни ҳужум чизиғига узатиб беришга уринди. Гол урдик ғалабага эришдик", - дейди Кейруш.

- Азмун, Жаҳонбахш ва Дежага каби футболчилар нима учун асосий таркибда майдонга тушишмади?
- Улар илк дақиқадан ўйнашга тайёр эдилар. Шунчаки тактик қарор эди. Азмун ҳам, Жаҳонбахш ҳам захирадан ўйинга тушиб яхши ҳаракат қилишди.

- Эрон ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Ўзбекистон эса аксинча, дарвоза томон биронта аниқ зарба бера олмади. Рақибдан бунчалик кучсиз ўйин кутганмидингиз?
- Ўзбекистоннинг бундай ўйнашида Эроннинг хиссаси катта бўлди. Мен Сурия ва Қатар билан ўйинларни кўриб Ўзбекистонни ўрганиб чиққан эдим. Бугун рақибга зарба беришга имкон бермадик ва ғалабага эришдик. Эрон терма жамоаси футболчиларини табриклайман. Шу жумладан Ўзбекистон терма жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳам мухлисларга ғалаба тақдим этишга уринишди.

- Жаноб Кейруш, сиз Ўзбекистонни уч марта Эрон бош мураббийи сифатида рақиб бўлгансиз. Қайси ўйин сиз учун оғир ўтган?
- Энг қийини Теҳронда ўтган баҳс бўлган. Ўша ўйинда биз ютқазиб қўйган эдик. Бугунги ғалаба ёқимли, лекин саралаш баҳсларидаги олишимиз керак бўлган 30 очконинг атига 3тасини олдик холос. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Ўзбекистон ҳисобида ҳам 6 очко бор. Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари Тошкентда битта хато қилишса Ўзбекистон уларни жазолайди. Бунга ишонаман.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика