Latest news

11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  0 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  1 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  16 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1

Карима Йўлдошева: "Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятимиз етарли" News

Карима Йўлдошева: "Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятимиз етарли"

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 13 февраль куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жорий йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Терма жамоамиз ушбу босқичда Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Карима Йўлдошева қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Гуруҳимиздаги барча терма жамоалар кучли. Бу босқичда кучсиз жамоаларнинг ўзи йўқ. Шунга қарамай, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишга тайёрмиз. Гуруҳдан фақат иккита терма жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Терма жамоамизда Тайландда бўладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун имкониятлар етарли", - деди Карима Йўлдошева.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика