Latest news

16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  4 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар... News

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар...

"Манчестер Юнайтед" уй учрашувларини ўтказадиган "Олд Траффорд" номини даромад учун ўзгартирса, Эрик Кантона футболдан абадий узоқлашишини айтди.

МЮ афсонавий ўйингоҳ номини худди "Бавария" ва "Арсенал" каби ўзгартириб, каттагина пул ишлаб олиш имконига эга бўлса-да, уни ўз ҳолича сақлаб келган. "Қизил иблислар" мухлислари клубнинг мана шундай анъаналарга содиқлиги туфайли ҳам яхши кўришади. 

Эрик Кантона агар "Манчестер Юнайтед" стадион номини ўзгартириб, бу орқали даромад қилишга қўл урса, жамоани қўллаб-қувватлашни бас қилиб, футбол билан абадий хайрлашишини билдирди.

Франциялик афсонавий футболчи "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубларини шундай йўл тутиш орқали ўз руҳлари ва тарихини сотган, дея қоралади. "Тўпчилар" 2006 йилда стадион номини "Хайбери"дан "Эмирейтс"га ўзгартирган эди. "Вест Хэм" стадиони эса 2012 йилги Олимпиададан сўнг "Аптон Парк"дан "Олимпик Стэдиум"га алмаштирилганди. Манкунианлар атрофида ҳам "Олд Траффорд" номини ўзгартириш бўйича босимлар бўлган, бироқ клуб бу борада қатъий қолишни уддалаган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика