Камрон Саидазимов: "Асосий таркибда ўйнаш учун ҳаммада имконият бор"
08 jun 2020 22:42
News
Камрон Саидазимов: "Асосий таркибда ўйнаш учун ҳаммада имконият бор"
- Икки ойдан ошиқроқ давом этган карантиндан кейин иккинчи синов-назорат ўйинида майдонга тушдик. Бу Суперлига 4-турига тайёргарлик доирасида сўнгги ўйин бўлди. «Сурхон» - яхши шаклланган жамоа. Ўйин қийин кечди, бошида 2та гол уриб олдик. Шундан кейин 10 дақиқача қийналдик. Аммо кўп ўтмай тизгин яна қўлимизга ўтди.
- Мураббий бугун сизни асосий таркибга қўйди. Ҳиссиёт бошқача бўлдими?
- Ҳа, шундай. Чунки жамоага келганимдан бери илк марта асосий таркибда майдонга тушдим. Гарчи ўртоқлик ўйини бўлсада, «Локомотив» таркибида ўйнаш босим юклайди.
- Карантиндан кейин жамоанинг ҳолати қандай? 15 июнь куни бирданига ўйнаб кетиш қийин бўлмайдими?
- Тўғри, қийин бўлади, лекин машғулотларда астойдил ишлаб тайёр бўлиб олишга ҳаракат қиляпмиз. Чемпионат бошланганда ким қандай ҳолатда эканлиги кўринади. Худо хоҳласа, биз мавсумнинг давомига тайёрмиз деб ўйлайман.
- Бугунги ўйин қанчалик оғир ўтди?
- Иккита гол урган бўлсакда, рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Чемпионликни мақсад қилиб қўйганимиз учун барча ўйинларда ютишга ҳаракат қиляпмиз.
- Ўз ўйинингизни қандай баҳолайсиз?
- Бошида ҳаяжондан чиқиб кетиш бироз қийин бўлди. Аммо жамоага мослашиб кетишимга ишонаман. Бугун ўз ўйинимни кўрсата олдим деб ўйлайман.
- Расмий учрашувларда асосий таркибга кириш имконияти қандай?
- Асосий таркибга кириш учун ҳаммада имконият бор. Жамоамизда ёшнинг аҳамияти йўқ. Ким машғулотларда ўзини кўрсатса, мураббий унга ишонч билдиради ва асосий таркибга қўяди.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments