Latest news

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  0 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  17 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

Жозе Моуриньо: "Тўртинчи ўринга лойиқ салоҳиятга эга эмасмиз" News

Жозе Моуриньо: "Тўртинчи ўринга лойиқ салоҳиятга эга эмасмиз"

"Рома" бош мураббийи А Серия 35-тури доирасида "Болонья"га қарши дурангдан кейин саволларга жавоб берди.

"Мен бу ўйиндан фахрланаман. Чунки таркибимизда 15 ёшли болакай тушса ҳам, ёки аёллар жамоасидан футболчи тушса ҳам, биз барибир профессионаллик ва тактик принципларимизга содиқ қоламиз. Бу менга юксак фахр туйғусини ҳис қилишга мажбур қилади. 

Бу Свилар ва Миссори учун дебют эди, Тахирович ҳам унчалик кўп ўйин амалиётига эга эмас ва биз Тьяго Мотта қўл остида яхши шаклланган, курашувчан жамоага қарши тўп тепдик. Умумий олганда яхши ўйин ўтказдик. 

Энди "Рома" кучли тўртликдан олти очкога ортда қолмоқда, лекин Моуриньо бир неча бор таъкидлаганидек, параллель равишда ҳам А Серия, ҳам Европа Лигасидаги кураш жамоани тинкасини қуритмоқда. 

"Мухлислар мени эшитиши зарур. Биз бир неча ҳафта жадвалда иккинчи ёки учинчи ўриндалигимизда, мен доим айтгандим, жамоа ҳафтасига битта ўйин ўтказа олади. Ўйинлар сони ошгани сари, ҳар икки мусобақадаги йўлни муносиб босиб ўтиш учун имкониятларимиз етмай қолди. Биз ҳозирда тўртинчи ўринга лойиқ салоҳиятга эга эмасмиз.  

Ҳа, биз доим мусобақа танламасликка ҳаракат қиламиз. Бироқ икки ёки уч ойдан буён шу нарсани таъкидлашга мажбур бўляпман. 

Европа Лигасидаги ғалаба автоматик равишда келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини беради, бу мақсадга етишимизга эса иккита ўйин қолди. 

"Ўтказаётган мавсумимиз — фантастик. Одамлар нима деса дер, танқид қилар, ютсак ёки мағлубиятга учрасак натижаларимизни таҳлил қилар, чемпионатни тўртинчи ёки еттинчи ўринда якунлармиз, бироқ мен учун имкониятларимиздан максимал равишда фойдаландик. Бу мен учун шунчаки фантастика. Бу турда ҳам навбатдаги қийин ўйинни ўтказдик. Дуранг менимча, мағлубиятдан яхшироқ натижа. Белоттининг вазиятида гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлгандик, лекин бизга яққол пенальтини беришмади. Шундай экан, ҳаммаси яхшиликка". 


Энди Моуриньо жамоани Европа Лигаси ярим финалида "Байер"га қарши жавоб баҳсига тайёрлаши зарур. 

"Вейналдум сафга қайтди ва 60-65 дақиқа ўйнай оларди. Бироқ Челик жароҳат олгач, битта ўзгариш йўқотишни истамадим ва Жождиньони эртароқ алиштирдим. Челик пайшанба куни бизга ёрдам бера олиши сўроқ остида, Пауло Дибаланинг майдонга тушиши эса катта сўроқ остида қолмоқда". 

Охирги ҳафталарда Моуринью ўзининг собиқ шогирдлари билан мураббий сифатида рўбаро келди: Тьяго Мотта, Хаби Алонсо ва Деян Станкович. 

"Бу ўзгача туйғу. Демак, вақт тез ўтмоқда, улар ҳам, худди фарзандларим каби катта бўлишмоқда. Шунча йилдан кейин ҳам бу ерда қолиш учун кучим бор. Одамлар мен ва Анчелоттидан чарчаши, танқид қилиши мумкинлигини биламан, аммо биз доим шу ердамиз.

Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика