Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

ЖЧ саралашидаги рақиб - Хитой терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади News

ЖЧ саралашидаги рақиб - Хитой терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби Хитой термаси Исландия, Чили ва Хорватия иштирокидаги халқаро турнирда қатнашади.

2017 йилнинг 10–15 январь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби – Хитой термаси халқаро футбол турнирида иштирок этади. Мазкур турнирга айнан Хитой мезбонлик қилади. Хитой термасидан ташқари мусобақада Исландия, Чили ва Хорватия терма жамоалари қатнашади.

Турнир регламентига кўра, Хитой терма жамоаси Марчелло Липпи қўли остидаги илк ўйинини 10 январь куни Исландияга қарши ўтказади. Мазкур беллашув ғолиби 15 январь куни Хорватия – Чили жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун курашади. Юқоридаги ўйинларда мағлуб бўлган жамоалар 14 январь куни учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика