Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди! News

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйнайди.
Учрашув бошланмай туриб Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичига чиққани маълум бўлди.

Бунга Австралия терма жамоасининг ўз майдонида Иорданияни мағлуб этгани сабаб бўлди. Энди Ўзбекистон бугун Баҳрайнга ютқазса ҳам камида гуруҳда иккинчи ўринни олади ва иккинчи ўринни олган энг яхши тўрт жамоадан бири бўлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида олтинчи бор Жаҳон чемпионати саралаши охирги гуруҳ босқичига йўлланма олди. Учинчи босқич ўйинларига 12 апрель куни қуръа ташланади. Унда Осиёнинг энг кучли 12 жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ўйинлар шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.

Бундан ташқари терма жамоамиз ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди. Ҳозиргача 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига қуйидаги жамоалар йўлланма олишди: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия.
Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика