Latest news

16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  0 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  4 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6

ЖЧ-2018. Москвада жойлашган FIFA FAN FEST, "Лужники Арена" ва МАТЧ ТВ студияси. Мундиал СА нигоҳида ФОТО News

ЖЧ-2018. Москвада жойлашган FIFA FAN FEST, "Лужники Арена" ва МАТЧ ТВ студияси. Мундиал СА нигоҳида ФОТО

Бир неча кун аввал Самарадан Москва шаҳрига 1060 километр йўл босиб етиб келганимиз ҳақида хабар берган эдик.

Кеча Россиянинг Қозон ҳамда Нижний Новгорд шаҳарларида жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Унда Франция терма жамоаси Уругвайга қарши баҳс олиб борган бўлса, Бразилия терма жамоаси Бельгияга қарши ўйин ўтказди. Биз ушбу учрашувни Москвада жойлашган FIFA FAN FEST ҳудудидан томоша қилдик. Москвада жойлашган ушбу "Фан Зона"ни шунчаки сўз билан таърифлаш қийин. Сабаби, ушбу "Фан Зона" жуда ҳам катта майдонга қурилган ва ўз бағрига бемалол 100 минглаб футбол мухлисларини сиғдира олади.

Кеча Франция - Уругвай ҳамда Бразилия - Бельгия терма жамоаси ўртасидаги учрашувни FIFA FAN FEST ҳудудидан томоша қилиш 20 мингга яқин турли хил миллатдан ташриф буюрган футбол мухлислари томоша қилишди. У ердаги футбол муххлислари билан суҳбатлашганимда, улар бу икки учрашувга ташриф буюрган энг кам сонли мухлислар кўрсаткичи эканлигини айтишди. Россия терма жамоасининг ўйини бўладиган кун ушбу "Фан Зона" мухлислар биллан тўлиб тошишини айтишди. Буни сўз билан таърифлаш жуда ҳам қийин.

FIFA FAN FEST ҳудудига кириб боришингиз билан махсус текширувдан ўтасиз ва сизда ҳеч қандай муаммо бўлмаса  бемалол ичкарига киришингиз мумкин. "Фан Зона"га киришингиз билан  икки томонда ўрнатилган катта экранга кўзингиз тушади. У ерда мухлислар  футбол учрашувларини бемалол томоша қилиш учун битта катта ва 8та кичик, жами 9та монитор ўрнатилган. 

Футбол мухлислари FIFA FAN FEST да кунига иккита учрашув томоша қилиши мумкин. "Фан Зона"да футбол кўриш учун барча қулайликлар мавжуд. Овқатланиш учун махсус ошхона, телефонингизни қувватлантириш учун махсус жой, кўнгилочар ҳудуд ва ФИФАнинг махсус дўкони меҳмонлар учун тинмай хизмат қилмоқда.


FIFA FAN FEST ҳудудидан ташқарига чиқганизда Матв ТВнинг кўчма телевизион станциясини ва унинг ортида замонавий "Лужники" стадионини кўришингиз мумкин.


МАТЧ ТВнинг жаҳон чемпионати учун барпо этган студияси 


"Лужники Арена" 


FIFA OFFICIAL SHOP

Москвадаги FIFA FAN FEST ҳудудида ФИФАнинг расмий дўкони мухлислар учун хизмат кўрсатмоқда. Дўкондаги барча махсулотларнинг нархлари қуйидаги суратларда кўрсатилган.


Championat.asia сайтининг Жаҳон чемпионати давомидаги ҳамкорлари "Start" савдо белгиси, "O'zbegim" колбасалари ва Elmakon савдо белгиси.


ФОТО: СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Москва шаҳридан махсус

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика