Жавоҳир Сидиқов: "Ўйиндан олдин шерикларим гол урасан дейишганди..."
13 jan 2019 23:55
News
Жавоҳир Сидиқов: "Ўйиндан олдин шерикларим гол урасан дейишганди..."
Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон (0:4) учрашувидан кейин Жавоҳир Сидиқов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун ҳисоб йирик кўриниш олгани билан осон ўйин бўлди деб айтмаган бўлардим. Чунки Осиё Кубогига кучсиз жамоалар келмаган. Ўйинда биринчи ва иккинчи голларни тезкор равишда киритганимиз туфайли рақибларимиз бироз тушкунликка тушиб қолишди. Натижада 1-таймнинг ўзида ҳисоб 4:0 кўринишига келди. Туркманистонлик футболчилар Японияга қарши ўйинда катта куч йўқотганлари сабабли ҳам улар тезда тиклана олишмаган шекилли.
Ўйиндан олдин шерикларим бугун гол уришимни айтишган эди, мана гол урдим. Миллий терма жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Гол урилган вазиятда оёғим дарвоза устунига тегди. Ҳозир барчаси яхши, ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Акрамжон Мамадалиев ёзиб олди
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments