Latest news

20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  1 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  1 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  2 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2 18:29Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи кун машғулотлари — Шомуродов, Турғунбоев ва Ҳусанов Тошкентда  5 17:36Пеп Гвардиола: "Роналдо ва Роналдиньо каби футболчиларни бошқа кўрмадим"  9 16:54Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0  7 16:49"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди  0 16:22"Манчестер Юнайтед" бош директори: "Эрик тен Хаг бизга мос мураббий"  10 15:36АПЛдан Саудия Арабистони томон навбатдаги трансфер ҳал бўлди  0 14:59ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ терма жамоаси таркиби эълон қилинди — рўйхатда А Сериядан ҳам вакил бор  1 14:10ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?  12 13:41"Ливерпуль" собиқ футболчиси АПЛга қайтишга яқин  2 12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  2

Жавоҳир Илёсов: "Машъал" чемпионатни учинчи ўринда тугатиши мумкин" News

Жавоҳир Илёсов: "Машъал" чемпионатни учинчи ўринда тугатиши мумкин"

Муборакнинг "Машъал" клубидан бир қатор кучли посбонлар етишиб чиққани барчага аён.

Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов каби дарвозабонлар турли терма жамоаларимиз сафида майдонга тушишган. Бугунги кунда "Машъал" дарвозасини 1994 йил Чироқчи туманида туғилган Жавоҳир Илёсов қўриқлаб келмоқда. Посбон ўтган мавсум 18та учрашувда майдонга тушганди, бу йил эса Илёсов жамоасининг барча ўйинида иштирок этмоқда. Унинг ишончли ўйинлари жамоасининг мусобақа жадвалининг юқори қисмида боришига сабабчи бўлмоқда. Биз Жавоҳир билан суҳбат қуришга қарор қилдик.

- Бу мавсум жамоаингиз учун ўтган йилгидан яхшироқ ўтаяпти десак бу фикрга қўшилсангиз керак.

- Албатта. "Машъал" олдинги йилга нисбатан кўпроқ ғалабага эришмоқда ва чиройли ўйинлар кўпроқ бўлмоқда. Жамоамиз ҳали тўхтаб қолмоқчи эмас. Мавсум охирига қадар кўпроқ очко тўплашимиз лозим. 


- Мавсумда энг оғир баҳс қайси жамоага қарши ўтган?
- Аслида барча учрашувлар қийин ўтади. Ҳар бир баҳсда рақиблар бизга қийинчилик яратишга уринишади. Аммо улардан энг қийини Бекободда "Металлург" билан ўтди.

- Клубда маошлар вақтида берилмоқдами?

- Молиявий ҳолатимиз яхши, кўз тегмасин. Маош ҳам мукофот пуллари ҳам вақтида берилмоқда. Клубимиз ҳомийси ва раҳбариятига раҳмат айтаман. Уларнинг ишончини оқлашда давом этамиз деб ўйлайман.

- Жамоада дарвозабонлар ўртасида рақобат қандай?

- "Машъал"да кучли дарвозабонлар йиғилган. Тажрибали Ботир Носиров ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Ундан кўп нарсалар ўрганаяпман. Ёш Раҳимжон Давронов ҳам ўзини кўрсатишга уринмоқда. Улар билан ўртамизда соғлом рақобат бор. Барчамиз жамоа манфаатини биринчи ўринга қўямиз.

- Реал олиб қарасак, "Машъал" ушбу мавсумни қайси ўринда тугатишга кучи етади деб ўйлайсиз?

- Бу йилги чемпионати анча қизиқарли ўтмоқда. Пешқадамлар орасидаги фарқ жуда кичик. Биз ғалаба қозонишда давом этсак 3-ўринни олишимиз мумкин.

- Бу мавсум ўтказган энг аламли голингиз қайси бўлди?

- "Қизилқум" билан Навоийда ўтган ўйинда ўтказган голим энг аламли бўлди. 45-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишганди. Ўша ўйинда якунда мағлуб бўлгандик.  

- “Машъал” устози Александр Хомяков қандай мураббий?

- Александр Хомяков билан 5 йилдан буён ишлаб келаяпман. Ёш футболчиларга кўп эътибор қаратади. Ёш футболчиларни миллий терма жамоа даражасига олиб чиқа олади. Масалан, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров... Бир сўз билан тажрибали мураббий.


- У кийим алмаштириш хонасида нималар дейди?  
- Хомяков йигитларни руҳлантира оладиган мураббий ҳисобланади. Футболчиларни ўйиндан олдин фақат олға бошлайди. Кўпинча сизлар ҳеч кимдан кам эмассизлар дейди.

- Тажрибали ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев ўз вақтида олий лигада кўплаб голлар урган ва Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирув олган. Ҳозир унга нима бўлмоқда?

- Тўғри айтдингиз, Зоҳир ака тажрибали футболчи. Бироқ ҳар бир футболчида кўтарилиш ва пасайиш даври бўлади. Ҳозирги ҳолат шунчаки вақтинча ҳолат деб ўйлайман. Барча йигитлар Зоҳир акани қўллаб-қувватламоқда.

- "Машъал" иккинчи даврани кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлар билан бошлади. Бунинг сири нимада?

- Сири йўқ. Шунчаки жамоамиздаги барча йигитлар жуда аҳил. Ёзги тайёргарликлар вақтида жуда ҳам кўп тер тўкдик. Ўйинларда мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажараяпмиз, бу эса натижа бермоқда.

- Жамоа сафига япониялик Томоки Мураматсу келиб қўшилди. У ҳақда нима дея оласиз?

- Айни пайтда у жароҳатини даволамоқда. Шу боис ҳозир майдонга тушмаяпти. Томоки тезкор ва чаққон футболчи экан. У жамоамизга фойда келтиришига ишонаман.


- www.championat.asia сайти талқинига кўра олий лигада август ойининг энг яхши футболчиси бўлдингиз...
- Ой футболчиси бўлиш албатта ёқимли. Бу янгиликни менга Кенжа тўраев айтди. Рости бошида ишонмадим. Ҳар қандай эътироф футболчиларга ёқади. Шахсан менга энг яхши бўлиш қўшимча куч бағишлади ва бир қатор баҳсларда ишончли ўйнадим.  

- "Тоттенхэм" посбони Уго Льорисга ҳавас қилишингизни биламиз. Янги чет эллик посбонлардан кимларнинг ўйини ёқмоқда?

- "Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфорднинг ҳаракатларини кузатаяпман. У яқин орада Англия терма жамоасининг ҳам асосий посбони бўлиб олиши мумкин.

- Терма жамоамизга Жаҳон чемпионатига чиқиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Футболчилар ҳаракат қилишди. Аммо натижа бўлмади. Барчамиз жамоамизни Россиядаги мундиалда кўришни жуда хоҳлагандик.  

- ЎФФ терма жамоага хорижлик мураббийни олиб келиши кутилмоқда. Сизнингча қайси мураббийлар бунга муносиб?

- Тўғриси аниқ бир мураббийни айта олмайман. Аммо "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе терма жамоада ишлайди деган хабарларни эшитдим. Кучли европалик мураббий келса терма жамоага Европа ҳавосини олиб киради.


- Шу даражага чиққани учун кимларга раҳмат айтасиз?
- Биринчи навбатдаги ота-онамга раҳмат айтаман. Уларнинг дуолари туфайли ҳам футболчи бўлиб етишдим. Биринчи мураббийим Ислом акага, дарвозабонлар мураббийи Камол Валиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу киши “Машъал” академиясига қабул қилинишимда жуда катта ёрдам берган. “Машъал”да бирга ишлаган барча-барча мураббийлар, раҳбарлар ва ходимларга раҳмат дейман. Ҳозирда мен билан бирга ишлаётган Павел Синельниковга ҳам раҳмат дейман.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика