Latest news

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  2 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   38 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  21 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  11 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради» News

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради»

Андижоликлар олий лиганинг навбатдаги турида «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан «бургутлар» ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда «Бухоро»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиздан кейин, мураббийлар билан ўйинни кўриб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқдик. Мағлубият барибир руҳий таъсирини ўтказади. Ўйлайманки бўлажак ўйинга қадар руҳий ўрадан чиқиб кета оламиз. Ҳар биримиз шунга харакат қиляпмиз.

- Жиззахликларга қарши баҳс қизиқарли кечади. Шу билан бирга осон бўлмайди деб ўйлайман. Чунки «Сўғдиёна» ўтган турда Фарғонада ғалаба  қозонди. Шундай экан улар жуда яхши кайфиятда ва юқори спорт формада. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг далдаси бизга қўл келиши турган гап. Насиб қилса бўлажак учрашувда астойдил ўйнаб, ғалаба қозонамиз ва ишқибозларимизни,  раҳбарият ҳамда мураббийларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- «Сўғдиёна» билан ўйинда йўқотадиган нарса йўқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Шу боис уч очкони қўлга киритиб, тезроқ аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишимиз керак, - дейди футболчи.

"Андижон" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика