Latest news

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  0 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  1 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда" News

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда"

Индонезиянинг "Персита Тангеранг" клубининг ўзбекистонлик футболчиси Жавлон Гусейнов Индонезияга йўл олиши, футбол даражаси ҳамда U-17 жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фаолиятингиз давомида Ўзбекистоннинг кўплаб жамоаларида тўп тепгансиз. Охиргиси эса ОКМК бўлган. Индонезияга кетишингиз қандай содир бўлди? Нега Ўзбекистон кубогини қўлган киритган жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- ОКМКда ўйнаб юрган кезларим мавсум якунига етгач, дастлаб Малайзиядан таклифлар бўлди. Бироқ у ерда тўпиғимдан жароҳат олганим сабабли ортга қайтишга мажбур бўлдим. Кейинчалик агентим томонидан Индонезияга йўл олиш имкони пайдо бўлди. Олмақлиқликлардан эса янги битим борасида таклиф тушмади. Шу сабабли кейинги тўрт йилни "Борнео" клубида ўтказдим.

- Индонезияга кўникишда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз, ҳозир мослашиб кетдингизми?

- Дастлабки даврда озиқ-овқат масаласида қийинчиликлар бўлди. Шароит тақозоси билан ўшанда бўйдоқ бўлганим учун YouTube платформаси орқали таом тайёрлашни ўргандим. Ҳозир палов ва бошқа ўзбек таомларини ҳам тайёрлай оламан. Бошқа тарафлама қийинчиликка дуч келмаганман. Сабаби, маҳаллий аҳоли очиқкўнгил экан, улар хориждан ташриф буюрган футболчиларни яхши кутиб олишади. Жамоадошларим билан тезда тил топишиб кетганман.   

- Индонезия футболининг Ўзбекистондан устунликлари ва камчиликлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ўзбек футболи кўп жабҳада Индонезия футболидан устун. Бироқ бу ерда "миллионлар ўйини" жадал ривожланмоқда. Индонезия футбол ассоциацияси президенти Эрик Тоҳир катта ўзгаришларга қўл урмоқда. У "Интер" раҳбари сифатида фаолият олиб борган ва бу тажрибаси орқали Европа стандартини мамлакатга олиб киряпти. Мамлакатдаги яна бир яхши жиҳат — футболчиларга маоши ўз вақтида берилади. Шунингдек, медиа фаолияти жудаям ажойиб. Қолган жабҳаларда эса Ўзбекистон футболи устун туради. 

- Яқинда ушбу мамлакатда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу турнирга тайёргарлик қандай кечмоқда? Кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш мумкинми?

- Юқорида таъкидлаганимдек, юқори даражадаги медиа кучи туфайли ижтимоий тармоқлар ва телевиденияларда тарғиботлар амалга оширилмоқда. Бироқ стадионни яқин ҳудудларни инобатга олмаса, кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш қийин. Эҳтимол, 17 ёшлилар тоифасида бўлгани учун бу борада катта эътибор қаратилмаётгандир. 

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистонлик ўсмирларнинг Корея ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларини томоша қилдим. Жамоадан яхши натижа кутяпман, чунки бу ёшда кўпчиликнинг кучи тенг бўлади. Турнир давомида терма жамоамизга мухлислик қиламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика