Latest news

22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  0 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман” News

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман”

Аввал хабар берганимиздек, ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ўйнаган Жасур Ёқубов яқинда “Локомотив”га кўчиб ўтди.

Марказий ҳимоячи 2021 йилги Суперлигада жамоасининг чинакам етакчисига айланиб улгурди. Мудофаа чизиғидаги ишончли ўйинлари  орқали мухлис ва мутахассислар эътиборини тортган 22 ёшли футболчи эндиликда фаолиятида янги саҳифа очишга қарор қилди. Шу муносабат билан Ёқубовни суҳбатга чорладик. 

- Жасур, дастлаб “Локомотив”га ўтишингиз қандай амалга ошгани ҳақида айтиб берсангиз.

- Ўтган мавсум менга ишонч билдириб, “Сурхон”га таклиф қилган мураббий Рифат Акрамхўжаев “Локомотив” тизимида фаолият юритаётганини билсангиз керак. Айнан шу инсон орқали “темирйўлчилар” жамоасига ўтдим. Клуб билан икки йиллик шартнома имзоладик. Эндиликда асосий эътиборимни ушбу жамоага қаратаман.

- Ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ишончли ўйинларингиз билан унинг хақиқий етакчисига айланган эдингиз. Нахотки собиқ клубингиз сизни олиб қолиш учун харакат қилмаган бўлса?  

- Йўқ, “Сурхон” раҳбарияти мени жорий мавсум жамоада қолишимни истаганди. Аммо ўзимни Тошкент клубида синаб кўришга қарор қилдим. Олдимда “Локомотив”дан ташқари яна 2-3та вариантлар турганди. Лекин уларни номларини ҳозир айтиб ўтишдан маъно йўқ. 

- “Локомотив”нинг мудофаа чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳимояда малакали ижрочилар йиғилган. Табиийки рақобат кучли бўлади. Мен бунга тайёрман. Умид қиламанки, янги жамоага киришиб кетишим қийин бўлмайди. 

- Ўтган мавсум Сизни “Сурхон” жамоасига “Қўқон-1912” клуби ижарага берганди. Бу йил қўқонликлар сизни яна ортга қайтаришни хоҳламадими?

- Авваламбор “Қўқон-1912” жамоасига каттакон раҳмат айтаман. Мени шу даражага етишишимда бу жамоанинг ўрни катта бўлди. Улар ҳам жамоада олиб қолишга харакат қилди. Лекин ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни истадим.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика