Latest news

01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  0 00:11Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"  32 23:36Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"  14 23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  1 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  7 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  4 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  176 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  9 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  13 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман” News

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман”

Аввал хабар берганимиздек, ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ўйнаган Жасур Ёқубов яқинда “Локомотив”га кўчиб ўтди.

Марказий ҳимоячи 2021 йилги Суперлигада жамоасининг чинакам етакчисига айланиб улгурди. Мудофаа чизиғидаги ишончли ўйинлари  орқали мухлис ва мутахассислар эътиборини тортган 22 ёшли футболчи эндиликда фаолиятида янги саҳифа очишга қарор қилди. Шу муносабат билан Ёқубовни суҳбатга чорладик. 

- Жасур, дастлаб “Локомотив”га ўтишингиз қандай амалга ошгани ҳақида айтиб берсангиз.

- Ўтган мавсум менга ишонч билдириб, “Сурхон”га таклиф қилган мураббий Рифат Акрамхўжаев “Локомотив” тизимида фаолият юритаётганини билсангиз керак. Айнан шу инсон орқали “темирйўлчилар” жамоасига ўтдим. Клуб билан икки йиллик шартнома имзоладик. Эндиликда асосий эътиборимни ушбу жамоага қаратаман.

- Ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ишончли ўйинларингиз билан унинг хақиқий етакчисига айланган эдингиз. Нахотки собиқ клубингиз сизни олиб қолиш учун харакат қилмаган бўлса?  

- Йўқ, “Сурхон” раҳбарияти мени жорий мавсум жамоада қолишимни истаганди. Аммо ўзимни Тошкент клубида синаб кўришга қарор қилдим. Олдимда “Локомотив”дан ташқари яна 2-3та вариантлар турганди. Лекин уларни номларини ҳозир айтиб ўтишдан маъно йўқ. 

- “Локомотив”нинг мудофаа чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳимояда малакали ижрочилар йиғилган. Табиийки рақобат кучли бўлади. Мен бунга тайёрман. Умид қиламанки, янги жамоага киришиб кетишим қийин бўлмайди. 

- Ўтган мавсум Сизни “Сурхон” жамоасига “Қўқон-1912” клуби ижарага берганди. Бу йил қўқонликлар сизни яна ортга қайтаришни хоҳламадими?

- Авваламбор “Қўқон-1912” жамоасига каттакон раҳмат айтаман. Мени шу даражага етишишимда бу жамоанинг ўрни катта бўлди. Улар ҳам жамоада олиб қолишга харакат қилди. Лекин ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни истадим.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика