Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман"
18 jan 2021 19:40
News
Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман"
Футболчи ушбу мавсумни шу жамоада ўтказиши кутилмоқда. "Навбаҳор" билан кечган иккинчи ўртоқлик учрашувидан сўнг иқтидорли посбонга бир нечта саволлар билан юзландик.
- "Андижон"дан тушган таклифни қабул қилдингиз? Жамоани ўзгартириш фикри қачон туғилди?
- Янги жамоага ўтиш фикри менда анчадан бери бор эди. Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман. Бу жамоада юқори даражада ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.
- "Бургутлар" сафига қўшилишингизда Отабек Ғуломхўжаевнинг ҳам ўрни борми?
- Таклиф клуб раҳбарлари ва бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевдан келди. Уларнинг чорловини жавобсиз қолдира олмадим. Отабек ака билан ишлаш ҳар доим мароқли бўлган дея оламан. Машғулотларида проффессионаллик юқори бўлади.
- Сизнинг ёшингизда захирада ўтириш тўғри келмайди. Бу ерда эса ўйин амалиётига эга бўлишингиз учун жуда қулай имконият бор...
- Ҳа, гапингиз мутлақо тўғри. "Андижон"да ҳам рақобат кучли. Ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўз устимда ишлашдан ва ҳаракатдан тўхтаётганим йўқ. Ўзимни кўрсатишга ва мухлислар эътиборига тушишга интилмоқдаман.
- Ортда қолган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди? Дейлик дастлабки ўйин "Турон" билан ҳақида тўхталиб ўтсангиз...
- "Турон" билан ўйин мағлубиятга учраган бўлсакда муносиб тўп тепдик. Одатда танаффусдан сўнг футболчиларнинг спорт формасига қайтиши қийин кечади. Бунинг учун вақт керак.
- "Навбаҳор"га қарши баҳсда водий дербисини кўрдик, жамоа таркиби ёш бўлишига қарамасдан футболчилар охирги дақиқага курашди...
- Ҳозирда жамоамизда ёшларга эътибор кучайтирилмоқда. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз деб ўйлайман. Амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришига аминман. Янги мавсумда янги мақсадлар билан мухлисларнинг ишончини қозонамиз ва олдимиздаги вазифани бажарамиз.
- Кўп футболчилар кучлироқ клубларга йўл олиш учун ўзлари учун трамплин бўладиган жамоаларга ўтишади. "Андижон" ҳам сиз учун трамплин вазифасини бажарадими?
- Менимча бошқа жамоалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мен ҳозирда "Андижон" футболчисиман. Насиб қилса биринчи галда ёрқин ўйинларимни кўрсатишга бор кучимни бераман. Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments