Latest news

21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  24 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  12 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Жасур Абдураимов: "VAR'дан қандай вазиятда фойдаланиш керак, тушунмаяпман..." News

Жасур Абдураимов: "VAR'дан қандай вазиятда фойдаланиш керак, тушунмаяпман..."

“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.

-  Ўйин яхши бўлди. Менимча ёмон ўйнамадик. Голларнинг ҳар иккаласини стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Хатоларимизни кўриб олдик, таҳлил қиламиз. Демак, кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз керак экан. Тактик жиҳатдан рақибга ютқазмадик. Бу жиҳатдан ўйин дурангга мос эди. Агар стандартлардан гол ўтказиб юбормаганимизда.

- VAR билан тўхталишлар кўп бўлди...
- VAR бўйича ўзимнинг фикримни айтадиган бўлсам, мен тўғриси тушунмадим. Менимча ҳакамларнинг ўзлари ҳам нима қилишаётганлигини билишмаяпти. Кераксиз жойларда ўйинларда узоқ тўхталишлар бўлаяпти ва футболнинг жозибаси йўқолаяпти. Футболчилар темпни йўқотиб қўйишаяпти.майдон марказида ўйин қоидаси бузилса ҳам ВАРга чопишяпти. Текширишаяпти. Ўйин тўхтаб қолаяпти. Айниқса бугунгидек об ҳавода – ёмғирда футболчиларнинг танаси совуб қолиб, 4-5 дақиқалар кутиб қолишадиган бўлишса, кейин ўйинга яна киришиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Яна бир жиҳати дарвозадан 60 метр узоқликдаги вазиятни текширишаяпти-да, гол ураяпмиз – ВАРга мурожаат этишмаяпти. Буни қандай изоҳлаш мумкин. Ўзи қандай вазиятларда ВАРга қараш керак, тушунмайсан киши.истаган вақтларида ўйинни тўхтатишади, ВАРга қарашади, футболчилар эса кутиб ўтиришади. Гол урилганда вазият 50/50 бўлса, марҳамат, боринг, ВАРни кўриб, тўғри тўхтамга келинг. 5-6-7 дақиқа сарфламанг, 2 дақиқада хулосага келса бўлади. Бизда 10 талик камерада сьёмка қилинмаяпти-ку. Тўртта камерадан лавҳаларни айлантиришга ҳам шунча вақт сарфласак. Ҳар сафар тўхталишлардан кейин футболчилар яна ўйинни бошидан бошлашларига тўғри келаяпти.

- Бугун фақат иккита ўзгариш қилдингиз, сабаби нимада?
- Жиззах жамоасида ўзингиз кўрдингиз, қанақа ўйинчиларни алмаштиришди. Ҳар битта ўзгариш ўйинни кучайтиришга қаратилган. Демак, захира ўриндиғи кенг, зарур футболчилари етарли. Бизларда эса заҳирамизда 3-4 та футболчи бор, холос. Уларнинг ҳам аксарияти ёш, энди катта футболга кириб келаётган ўйинчилар. Ҳозирча вазиятимиз мана шунақа. Боридан фойдаланишга мажбурмиз.

- Кейинги ўйиндан нималарни кутаяпсиз.
- “Локомотив” ҳозир ўйинини топиб олди. Тошкентдаги учрашув менимча жуда қизиқарли ва муросасиз ўтади. Ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз, насиб бўлса охиригача курашамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика