Latest news

23:16Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"  0 23:00Миржалол Қосимов: "ФИФА кунларида тикланиб олиш учун вақтимиз бўлади"  2 22:39Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"  3 22:20Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0. Highlights  0 22:07"Барселона" Фликни мавсум учун рўйхатдан ўтказолмайди  8 21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  2 21:35Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0. Highlights  0 21:32Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди  14 21:11Карло Анчелотти эртанги финалда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини айтди  11 20:59Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди  42 20:38Хвича ПСЖга ўтишга рози бўлди  2 20:21Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Малига қарши ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси аниқ  10 20:00Про лига. "Арал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  0 19:23Боатенг ва Очоа "Салернитана"ни тарк этди  1 18:50"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" собиқ футболчиси "Бёрнли"ни вақтинча бошқаради  2

"Жароҳат билан боғлиқ харажатларни "Насаф" қоплади" — Яшил майдонга қайтган Шерзод Насруллаев билан интервью News

"Жароҳат билан боғлиқ харажатларни "Насаф" қоплади" — Яшил майдонга қайтган Шерзод Насруллаев билан интервью

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчиси Шерзод Насруллаев Суперлиганинг 4-турида Тошкентда "Локомотив"га қарши баҳсда оғир жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.


Шерзод Насруллаев 3 ой деганда сафга қайтди


Амалда бу жароҳат жиддий бўлиб чиқди ва Насруллаев деярли 3 ойга яқин вақт давомида ўйинларда иштирок этгани йўқ. Куни кеча 12-турда Яйпанда "Нефтчи" билан учрашувнинг 72-дақиқасида у яшил майдонга қайтди. Хўш, тикланиш жараёнлари қандай кечди? Бунинг учун кимларга миннатдорчилик билдирди? Бу борадаги саволларга қуйидаги интервьюда жавоб олишингиз мумкин. 

- Оғир жароҳат ва танаффусдан сўнг майдонга тушиш қандай таассуротлар ва ҳиссиётларни берди?

- Ўйнаб турган футболчига бирданига ўтириб қолиш қийин экан. Майдонга қайтганимдан хурсандман. Бу кунни интизорлик билан кутдим. 

- Жамоадошларингиз ўрнингизни қанчалик билинтиришмади

- Ўрнимда ҳаракат қилган Алибек Давронов ва Шароф Муҳиддинов яхши ҳаракат қилишди. ОЧЛда барча бир оила бўлиб тўп тепди. 

- Бу "Насаф"да ички муҳит ва жамоавий руҳ борлигига яна исботми?

- Албатта. "Насаф"да доим жамоавий руҳ шаклланиб келган. Кўрган бўлсангиз халқаро майдонда жамоадошларим рақибларидан яққол кучли ўйин кўрсатишди. 

- Тикланиш жараёни қандай кечди? Бу борада клуб қандай амалий ёрдам кўрсатди? 

- 2 апрель куни "Локомотив"га қарши ўйинда жароҳат орттириб олдим. Ўша учрашув шанба кунига тўғри келганди. Елкам сингани боис дастлаб жамоамиз шифокори Маъруф Бердиев билан шаҳар касалхонасига бордик. Қўлим гипс қилинди. Орадан 2 кун ўтиб 4 апрель санасида Тошкентдаги "Шоҳ мед" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтказдик. 

- Харажатлар ким томонидан қопланди? Биламиз, "Насаф" бундай ҳолатларга жиддий қарайди...

- Харажатларни "Насаф" жамоаси кўтарди, деб айта оламан. 4 кундан сўнг уйга жавоб беришди. Ота-онам, дўстим Шоҳруҳ Неъматов доим ёнимда. Улар дори-дармонларни вақтида бериб боришди. Икки ойдан сўнг югуришни бошладим. Лекин шунда ҳам бўғимларимда оғриқлар безовта қилиб турди. Боз устига ортиқча вазни ҳам олганман. Очиғи ҳозир ҳам тўлиқ спорт формасида эмасман. "Насаф" жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Илнур Сибагатулин билан ҳар машғулотдан сўнг тикланиш машқларини қиляпмиз. Менга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилигимни билдириб қоламан. 

- "Насаф" Яйпанда "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. Гапнинг очиғи фарғоналиклар айни пайтда турнир жадвалининг пастки ўринларида кетмоқда. Танаффусдан сўнг рақиб ўйинини кучайтирганми ёки шу куни "Насаф" ўз даражасида ўйнай олмади?

- "Нефтчи" билан ўйинга қисқа вақтда тўлиқ таркиб билан тайёргарлик кўрдик. Бу барибир ўз таъсирини ўтказади. Ҳамма турли ҳолатда бўлиши мумкин. Тўғри айтдингиз, "Нефтчи"га қарши мухлислар кутган ва ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Ўйиндан олдин натижалар, турнир жадвалига қараганимиз йўқ. Чунки бу бошқа ўйин. "Нефтчи" охирги учрашувда "Металлург"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Уларда кайфият кўтаринки бўлиши табиий эди. 

- Олдинда азалий ва принципиал рақиб АГМК билан ўйин кутмоқда... 

- Ҳар бир ўйинда максимал кучимизни ишга соламиз. АГМК қарши беллашувда жамоамга ишонаман. Қўлимиздан келганча ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогига саралаш баҳсларидаги ўйинлари қандай таассурот қолдирди? Сречко Катанец келганига бир йил бўляпти. У терма жамоамизга нимадир бера оляптими?

- Наманганда учта рақибга қарши жамоамиз яхши ўйин ва керакли натижа кўрсата олди. Катанец ҳар бир машғулотда ўзининг кўрсатмаларини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. У ҳимояда оддий ўйнашни, олдинги чизиқда яъни рақиб томонида тўпни назорат қилишни айтади. 

- Суҳбат учун ташаккур.


Янада қизиқарли интервьюлар ва фактлар муаллифнинг шахсий телеграм каналида: Интервьюлар олами

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика