Latest news

23:15Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" 2:3 (онлайн ҳисоб)  62 23:01ЕЧЛ. "Барселона" – "Интер". Бошланғич таркиблар аниқ!  10 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  4 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  3 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  3 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  8 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  18 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1

Жанубий Корея футболида ўзгаришлар бошланди News

Жанубий Корея футболида ўзгаришлар бошланди

ЖЧ-2018 саралаш босқичида Қатардан учралган мағлубиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ишдан бўшатилди.

Шундан бери Корея футбол ассоциациясида ҳам ўзгаришлар рўй бера бошлади. Хусусан КФА техник қўмитаси раҳбари этиб 66 ёшли Ким Хо Гон тайинланди. У шу пайтгача ушбу бўлимни бошқариб келган Ли Ёнг Су ўрнини эгаллади. Ли Ёнг Су 15 июнь куни Шитилике билан биргаликда ўз лавозимидан олинганди.

Янги раҳбар Ким Хо Гоннинг илк иши миллий терма жамоага янги бош мураббий топиш бўлади. Мағлубиятга учраган бўлса-да, кореяликлар ҳамон гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Ж.Корея 31 август куни ўз майдонида Эронни қабул қилади ва 5 сентябрь Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлади.

Техник қўмитанинг янги раҳбари Жанубий Корея футболи учун кўп ишларни амалга оширган. Хусусан у мураббийлик қилган пайтда Корея 2004 йилги Олимпиада ўйинларида чорак финалга қадар борган. 66 ёшли мутахассис 1988, 1992 йилги Олимпиада ўйинлари ҳамда 1986 йилги жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.

Ким Хо Гон 2015 йилдан бери КФА вице-президенти лавозимида ишлаб келаётганди.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика