Latest news

14:12ESPN: "Реал" футболчиси дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, "Арсенал" аъзоси иккинчи  1 13:50Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак"  0 13:16Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз" (матбуот анжумани)  7 12:25Сречко Катанец: "Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман"  27 11:53Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор  11 11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  5 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  3 10:41Кевин Де Брюйне битта сабаб билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни ўйлаётганини маълум қилди  12 10:14ESPN айни вақтдаги энг кучли ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Месси 7-ўринда, Роналду эса…  12 09:47Суперкомпьютер Евро-2024 мусобақасида кимларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади  8 09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  13 08:52Ўзбекистон -Туркманистон ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  17 08:30Ўртоқлик ўйини. Португалия - Финляндия 4:2  0 08:25«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  7 08:05Ўртоқлик ўйини. Италия - Туркия 0:0  0

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" News

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Rating:    

Comments

-1   
27 apr 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика