Latest news

20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  4 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  8 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  3 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  1 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  3 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  6

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" News

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Rating:    

Comments

-1   
27 apr 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика