Latest news

16:34Бундеслига дебютанти илк бор олий дивизионда иштирок этади  0 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  0 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  10 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  7 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  4 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  10 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  2

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди" News

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда вазиятларимиз ўхшамади. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тайёрлаган режаларимиз бор эди. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпайди, ўйинимизни кучайтира олдик. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" ўтган учрашувларда биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаётганди. Бугун эса акси бўлди. Буни қандай изохлайсиз?

- Ўтган учрашувларда иккинчи бўлимлардаги суст ҳаракатлар учун бизда ҳам саволлар бор эди. Бугун ҳисобда ортда бораётгандик. Шу сабабдан ҳам иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирмасак бўлмасди. Футболчиларга мотивация ҳар доим керак, танаффусда уларни рухлантиришга ҳаракат қилдик.

- Жамоангизнинг жисмоний ҳолати яхшироқ эканини кўринаяпти. Бу машғулотда олиб борилган ишлар самарасими?

- Албатта, машғулотларда жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида ишлаймиз. Ҳозир мавсумнинг кириш қисмидамиз, барча жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо бор. Йигитларга кучли ҳоҳиш ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг таъсири муҳим ҳисобланади.

- Иккинчи голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин жараёнида юзага келиши мумкин бўлган эпизод. Агар дарвозабон бир оз тезроқ ҳаракатланса ёки тўп ҳавода секинроқ учганида гол юзага келмаган бўларди. Бу шунчаки 2-3 сонияда ҳал бўладиган вазият.

- Раҳматовни нега жамоада сақлаб қолмагансизлар?

- Раҳматов "Насаф" футболчиси. Кўраяпсизлар, асосий таркибда ўйнаяпти. Биз истаганимиз билан "Насаф" зарур пайтда бу футболчини ортга қайтара оларди.



Rating: +7   

Comments

+2   
16 mar 23:18:40
bekaka
Бу йилги суперлига жамоаларни барчасида узини етакчи юлдуз футболчилари пайдо булмокда чемпионатимиз ракобат бардош деб уйлайман
+2   
16 mar 23:14:39
Shaxboz Safarov
Molades Jamshid kamandani zur tayyorlabsiz
+1   
17 mar 07:25:29
Тўлқин Хайит
Қизилқум бу йил ледирларни ҳаммасига яхшигина бошоғриғи бўладиган кўринади. Омадларини берсин, қочган ҳам худо дийди қувган ҳам.
+1   
17 mar 00:05:03
Bekzod Sharipov
O'yindan avval Qizilqum bilan Nasaf o'yini qiziqarli bo'lishini kutgandim. Qizilqum juda mazmunli o'yin ko'rsatdi. Bu faqat bugun emas. Avvalgi turlarda ham guvoh bo'ldim. Eng muhimi futbolchilar tinmasdan yugurishyapti. Paslar bo'yicha ishlangan. Umuman jamoa tayyorgarligi juda a'lo. Mirabbiylarga rahmat. Futbolchilarga ham katta rahmat.
+1   
16 mar 23:32:51
Surxonchi
Респект
+1   
16 mar 23:29:15
Chpo
Bu yilgi Qizilqum chiroyli o‘yin ko'rsatmoqda. Taktikasi ham zo‘r. Vaziyatga qarab o‘yin paytida aqlli taktika qo'llanilmoqda.
+1   
16 mar 23:26:29
Bexa97
Qizilqumga bugungi oʻyin uchun respect. Nasaf muhlisi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика