Latest news

00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  0 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  3 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  11 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди" News

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

Кўрдинглар, бугун йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Бунақа ўйинлардан кейин жамоани йиғиб олиш қийин бўлади. Бу натижани унутиб, олдинда бизни кутиб турган жиддий ўйинга тайёргарликни бошлашимиз зарур. 

- Иккинчи бўлимнинг тахминан 25-30 дақиқалари давомида терма жамоамиз ўйини ўхшамади. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бу футболчилар ҳали ёш. Биринчи бўлимда киритилган кўп голлар балки уларнинг бир оз бўшашига сабаб бўлгандир. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳаяжонни енгиб ўтишда бир оз қийинчиликка дуч келишди. 

- Терма жамоамиз захирасидан қай даражада кўнглингиз тўлмоқда?

- Ҳозир бор имкониятимиз шу. Жуда идеал деб айта олмайман. Аммо захирада асосий таркиб ўрнини тўлдирадиган футболчилар бор.

- Вазиятларни якунлашда бир оз маҳорат етишмагандек кўринмоқда...

- Йўқ, буни маҳорат билан боғламаган бўлардим. Буни босим билан боғлаган бўлардим. Тикланишга бир кун вақтимиз бор. Насиб бўлса 7-санада янада яхшироқ ўйин намойиш этамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика