Latest news

23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим бир футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  0 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  6 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  0 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  22 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  5 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида News

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан сўнг наманганликларнинг сардори Азим Аҳмедов инстаграмдаги расмий саҳифасида жамоадан кетганини эълон қилганди.

Натижада футболчига Суперлиганинг ва хорижнинг бир қатор жамоаларидан таклифлар келиб туша бошлади. Унга "Турон", "Локомотив" каби клублар оғиз солгани ҳақида ҳам эшитдик. Лекин якунда Азим Аҳмедов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Айни пайтда у иккинчи даврага жамоаси билан тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Кеча Тошкентда ўтган "Турон"га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Азим Аҳмедовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Андижон" билан баҳсдан сўнг инстаграмдаги саҳифангизда жамоадан кетганингиз ҳақида пост жойладингиз. Бу шошилинчда қабул қилинган қарор эдими?

- Биринчи қарорим шундай эди. Ўша ўйиндан кейин бироз тушунмовчиликлар юз берди. Мен томон қаттиқ гаплар кўп бўлди. "Навбаҳор"да шунча йилдан бери меҳнат қилиб келяпман. Жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди. Кетаман, деб тургандим. Клуб раҳбарлари, Наманган вилояти ҳокими билан гаплашдим. Иккинчи даврани ҳам "Навбаҳор"да ўтказишга қарор қилдим. 

- Жамоа мағлубиятга учраган учрашувларда танқидлар, эътирозлар юзага келиши табиий. Бироқ нима учундир айнан энг кўп эътироз сиз томон ёғилиши одат бўлиб қолгандек...

- Тўғри, бу одат тусига кирган. Ҳамма нарса менинг зиммамга тушиб қолади. Ютилган ўйинда бизга ҳеч ким гапирмайди. Мағлубиятга учрасак, жамоа сардори Азим Аҳмедов айбдор бўлиб қолади. Бошқаларни айбини ҳеч гапиришмайди. Йўқ нарсага ҳам бизни айбдор қилаверишади. Шунга бироз ҳафа бўлдим. Умид қиламанки, бундан кейин ҳаммаси яхши бўлади. 

- Сизга "Турон" ва "Локомотив"дан жиддий қизиқиш бўлгани ҳақида эшитдик. Фаолиятингизни шу икки жамоадан бирида давом эттиришингиз мумкинмиди?

- "Турон" раҳбарлари билан телефон орқали гаплашдим. Бу жамоага ўтмоқчи бўлдим ҳам. "Навбаҳор"да қолишга қарор қилдим. Ўзимга қўшимча мотивация олдим. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Тайёргарлик режадагидек кетяпти. Эндиликда ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ.

- Самвел Бабаян билан терма жамоада бироз муддат ишлагансиз. Демак бу борада уни тушуниш сизда осонроқ бўляпти..

- "Пахтакор"да озгина вақт бирга ишлаганман. Лекин бундай яқинлик бўлмаган. Буни ўзи ҳам айтди. Энди биргаликда самарали меҳнат қилишимизга ишонаман. 

- Олдинги йилларда ҳам айтгандингиз ҳар доим трансферлар мавсумида сизга хориждан таклифлар келиб тушади. Балки бу борада яна ўйлаб кўриш вақти келгандир...

- Худога шукур нолимайман. Таклифлар бўляпти. Ҳозир "Навбаҳор"да бор кучим билан ўйнаб, бу борада қишда яна қарор қабул қиламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика