Latest news

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  11 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз" News

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз"

Кеча Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, яхши гуруҳдан ўрин олдик. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда футболни яхши ўйнашяпти, ҳар бир терма жамоада яхши даражадаги маҳоратли футболчилар бор. Лекин агар ҳар бир ўйинга 100 фоиз куч билан ҳозирлик кўрсак ва яхши кайфиятда майдонга тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз ва гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз. Менимча, ушбу гуруҳдаги энг қизиқарли ва шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказсак керак, - деди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика