Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Иззат Ғаниев: “Устунлик “Хотира-79”да бўлгани ҳисобда ҳам акс этиб турибди” News

Иззат Ғаниев: “Устунлик “Хотира-79”да бўлгани ҳисобда ҳам акс этиб турибди”

Кеча биринчи лиганинг 7-туридан ўрин олган “Хотира-79” – “Хоразм” баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг уйчиликларнинг марказий ярим ҳимоячиси Иззат Ғаниев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Жамоамизда футболчилар билан мураббий ўртасида жуда яхши муносабат ўрнатилган. Ҳудди ака-укадекмиз. Бугун жамоамизда ютуққа бўлган иштиёқ кучли эди. Амалда буни исботладик. Ўйинда устунликка эришдик. Бу ҳисобда ҳам акс этиб турибди. Рақиб жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат эканлиги билиниб турди.

- 3та пенальти?! Бу ҳакамнинг қарори. Демак улар ҳақ. Бу йилги мавсумни биринчи лига аъзоси “Хотира-79”да бошладим. Бу ерга мени бош мураббий Рустам Дўрмонов таклиф этди. Билсангиз, илгари ҳам бу мураббий қўли остида “Нефтчи” ёшлар жамоасида ўйнаганман. Шу боис у киши имкониятларимни яхши билади. Янги жамоам ҳақида нима десам бўлади? Ўзига яраша биринчи лигада ўрни бор. Бир неча йиллардан буён мусобақада иштирок этиб келмоқда. Таркибда ўз вақтида олий лигад ўйнаган футболчилар ҳам бор. Умуман олганда, жамоага қисқа фурсат ичида мослашиб кетдим. Йигитлар илиқ кутиб олишди. Футболчиларнинг кўпчилиги билан олдиндан танишлигим ҳам жамоага кўникиб кетишимда асқотди.


Исломбек Рустамбеков.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика