Latest news

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  6 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  2 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Изланишлар ўз самарасини берди: “Ҳатайспор” легионери вайроналар ичидан чиқариб олинди. У жароҳат олган News

Изланишлар ўз самарасини берди: “Ҳатайспор” легионери вайроналар ичидан чиқариб олинди. У жароҳат олган

5 феврал куни Туркия Суперлигаси доирасида “Ҳатайспор” Кристиан Атсунинг 90+7-дақиқада урган голи эвазига “Касимпаша” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

6 феврал куни эса Туркия тарихидаги даҳшатли зилзилалардан бири юз берди ва бу Ҳатай шаҳри ҳудудини ҳам четлаб ўтмасдан қолмади. 

Оқибатда “Ҳатайспор”нинг бир қатор аъзолари ҳам қулаган бинолар остида қолган ва улар қутқариб олинганди. Аммо Атсу топилмаётган эди. Узоқ изланишлар натижаси у вайроналар ичидан чиқариб олинди. Қайд этилишича, ганалик ярим ҳимоячи нафас олишда қийналмоқда ва унинг ўнг оёғи жароҳат олган. АПЛдаги ўйинлари орқали кўпчиликка таниш бўлган Атсу зудлик билан шифохонага юборилган.

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди  

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика