Latest news

21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  0 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  10 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5

Интервью. Жаба Жигаури: “Фарғонада европача муҳит бўлди, учинчи гол қўлга текканди. Осиё жамоаларидан таклиф бор” News

Интервью. Жаба Жигаури: “Фарғонада европача муҳит бўлди, учинчи гол қўлга текканди. Осиё жамоаларидан таклиф бор”

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси учун мавсум икки хил суратда якунланмоқда.

Дастлабки босқичда очколар йўқотган жамоа иккинчи даврада ишончли ўйинлар кўрсатиб, яхши натижаларга эришди. Шу жараён ва умумий мавсум ҳақида жамоанинг етакчиларидан бири – Жаба Жигаури фикрлари билан ўртоқлашди.

– “Нефтчи” билан ўйин ҳақида.

– Биринчи навбатда “Нефтчи”ни чемпионлик билан табриклайман. Уларнинг бунга муносиб эканига ишонаман. Ўйин оғир ўтди, рақиб юксак мотивация билан майдонга тушди.

– Стадиондаги атмосфера, мухлислар босими сезилмадими?

– Бу каби мухлисларга тўла стадионда ўйнаш ҳар бир футболчи учун орзу. “Нефтчи” учун бу ўйин амалда чемпионлик финали эди. Биз эса ўз салоҳиятимизни тўлиқ кўрсата олмадик. Лекин босим халақит қилмади – аксинча, Европа ўйинларидагига ўхшаш атмосферада ҳаракат қилдик.

– Ушбу ўйиндан олдин жамоада кучли мотивация борлиги айтилганди…

– Молиявий томонларни ошкора муҳокама қилиш тўғри эмас, бу жамоавий сиримиз. Лекин айта оламанки, “Қизилқум” ўз мотивациясига эга, чунки ўз услубига таянган ҳолда ўйнайди. Афсуски, кеча буни тўлиқ намойиш эта олмадик. Ҳакамлик ҳақида ҳам бир оғиз айтаман: учинчи гол қўлга теккани яққол кўринди. Аммо бу футбол – хатолар унинг бир қисми. Олдинда яна имкониятлар бор.

– Мавсум жамоа учун кутилганидек якунланяптими?

– Мавсумни ижобий баҳолайман. Биринчи даврада паст ўринларда эдик, иккинчи даврада янги мураббий билан ўйинимиз сезиларли яхшиланди. Ҳозирги кунда саккизинчи ўринни эгаллаш имкони бор. Албатта, кучли бешликни ҳам кўзлаган эдик, аммо умид қиламанки, кейинги мавсум натижаларимиз янада юқори бўлади.

– Икки мураббий орасидаги фарқлар натижага қай даражада таъсир қилди?

– Никола Лазаревичнинг ўз фалсафаси бор эди, аммо бу иш бермади ва жадвалда пастга тушиб кетдик. Нимада муаммо бўлганини аниқ айтолмайман. Кейин жамоани ёш мураббий қабул қилиб олди – у ҳали тажриба тўпламоқда, келажаги бор мутахассис, ҳали ўз сўзини айтади. Иккинчи даврада ўйинимиз қандай ўзгарганини ўзингиз ҳам кўрдингиз.

– Кейинги мавсум режалари?

– Яқин вақтларда клуб билан суҳбатлашаман. Қоламанми ёки йўқ – барчаси клуб режаларига боғлиқ. Шу билан бирга бошқа мамлакатлар ва Осиё жамоаларидан таклифлар бор. Ўзбек клублари ҳам қизиқиш билдиряпти. Яқин кунларда келажагим аниқлашади.

Rating: +3   

Comments

+4   
24 nov 11:36:19
salom salom
TO'RI 3-GOL QO'LGA TEGDI KEYIN ESA GOLGA AYLANDI BUNI HAMMA BILADI.
SIRK DAVOM ETADI
   
24 nov 22:29:38
Red Devil UZB
Худди хисоб 2:2 булиб турган пайтда Нефтчи 3 голни уриб галабани илиб кетгандек вахима килишмасин. Узи 2:0 га ютиб турган пайтда Кизилкум зурга 1 та гол урволди. 3-голни хисобламаган такдирдаям 4-голни урдику. Негативчилар бор булсин-ей!
   
24 nov 17:41:40
Абдукарим Каххоров
Қўлга тегиб 3- гол ҳисобга олинмаганда ҳам Нефтчи яна 1-2 та гол уриб кетарди менимча.
Аброр Исмоилов ва йововичлар ўйинчи кучайтириш учун захирада ушлаб туғилган бўлса.
   
24 nov 17:03:14
Тўлқин Хайит
Насафга қайтақол, ҳарқалай базилардан яхши ўйнардинг.

-1   
24 nov 13:24:06
Azim Ismailov
Reply to comment by Umidjon R
Кулга эмас елка пасига тегябди бу хеч нимани узгартррмайди
Табиий холатда кулига теккан кули билан уйнамаган Бу варни фикри юкоридаги эса жигаури фикри холос
-2   
24 nov 13:17:40
Umidjon R
Reply to comment by salom salom
TO'RI 3-GOL QO'LGA TEGDI KEYIN ESA GOLGA AYLANDI BUNI HAMMA BILADI. SIRK DAVOM ETADI
Кулга эмас елка пасига тегябди бу хеч нимани узгартррмайди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика