Latest news

14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  1 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  6 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  8 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  14 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон News

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон

Футболда чемпионлик оддий натижа эмас – бу йиллар давомида йиғилган тажриба, туйғу, меҳнат, ирода, қийин дамларда ҳам синамаган жамоавий руҳ мевасидир.

2025 йил Фарғона футболи бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади. “Нефтчи” мавсум давомида барқарор ўйин, характер ва жамоавий бирлик кўрсатиб, мамлакат футболининг тепасига қайтди.

Бу чемпионлик бир ёки икки юлдуз билан эмас – ҳар бир позицияда ишонч қолдирган футболчилар ҳисобига келди. Қуйида “Нефтчи”нинг чемпионлик йўлида энг муҳим рол ўйнаган беш футболчи ҳақида сўз киламиз. 

Ботирали Эргашев - Дарвоза чизиғининг қалқони

Футболда дарвозабон – жамоанинг муҳим аъзосидир, акс ҳолда бутун тизим бузилиб кетиши мумкин. “Нефтчи”да бу вазифани Ботирали Эргашев мукаммал амалга оширди. Уни мавсум давомида кўп бора муқаррар голлардан сақлаб қоладиган қутқарувчи сифатида кўрдик.

Кипер жорий мавсумда 26 ўйин, 14 қуруқ беллашув, жами 16 гол ўтказиб юборди.

Булар рақам эмас – барқарорлик кўрсаткичидир. Эргашевнинг катта ўйинлардаги тажрибаси жамоага нафақат очко, балки ишонч ҳам бағишлади. Чемпионлик пойдевори айнан ундан бошланди десак, муболаға бўлмайди.

Йован Жокич – қора ишларни маромига етказди

Стадионда юлдузлар кўринса-да, ғалабани баъзан кўринмайдиган “қора меҳнат” қиладиганлар таъминлайди. “Нефтчи”да бу вазифани сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич зиммасига олди.

У: керакли паллада ҳимоя чизиғида ҳам ўйнади, рақиб ҳужумларини бузди, стандарт вазиятларда фаоллик кўрсатди ва энг муҳим ўйинларда ҳам голлар билан наф келтирди.

“Бухоро”га қарши сўнгги дақиқада урган голи, “Қўқон-1912”га қарши ҳал қилувчи ҳаракатлари чемпионлик йўлида очколарни жамғаришда самара берди. Жокич – “қора ишларни” юксак профессионаллик билан бажарган аскар бўла олди.

Жамшид Искандеров – жамоанинг дрижёри

Ҳар бир катта жамоада ўйин ритмини белгилаб берадиган “ақл” бўлади. “Нефтчи”да бу вазифа Жамшид Искандеровга юклатилди. У марказда темпни бошқарди, ҳужумни тезлаштирди, ҳал қилувчи узатмаларда ва жамоани тактик равишда онгли бошқарди. Ярим ҳимоячи 29 ўйин, 7 гол, 9 ассист қайд этди. Бу рақамлар унинг қандай даражада жамоа моторига айланганини кўрсатади. Левченко тактикаси айнан Искандеров орқали жонланди ва бундан “Нефтчи” фақат ютиб чиқди.

Икром Алибоев – қайтди ва чемпион бўлди

Жароҳатдан кейин катта футболга қайтиш – нафақат жисмоний, балки руҳан куч талаб қилади. Алибоев бу синовларни енгди ва яна етакчи сифатида майдонга қайтди. Гарчи у ҳужумга ихтисослашган бўлсада тактик футболда таянч ярим ҳимоясига ўтиб ҳам ўйнади. Ярим ҳимоянинг универсал футболчиси бўла олди.

Наманганда “Навбаҳор” дарвозасига урган муҳим гол – унинг мавсумдаги энг ёрқин лаҳзаси бўлса керак. У навбатдаги мавсумда ҳам фарғоналикларнинг муҳим фигураси бўлиши кутилмоқда.

Зоран Марушич – Фарғонага чемпионлик руҳини олиб келган форвард

Ўтган мавсум “Насаф” билан чемпион бўлган сербиялик форвард бу йил кубокни Фарғонага олиб келди. Унинг майдондаги тажрибаси “Нефтчи” ҳужумига мувозанат ва ишонч қўшди. 22 ўйин, 8 гол — ва у гол урган бирор ўйинда “Нефтчи” мағлуб бўлмади. Марушичнинг тўғри позиция танлаши, босим остида хато қилмаслиги ва жамоага хос ўйин маданияти форвард сифатида унинг ҳақиқий қийматини кўрсатди.

Бу чемпионлик: фақат терма юлдузларига эмас, жамоавий интизомга, барқарор тизимга, характер, ва ўз фалсафасига охиригача ишонган бош мураббийга таянди. Майдоннинг ҳар бир нуқтаси ишончли қурилгани, хар бир футболчи ўз ролини сидқидилдан бажаргани “Нефтчи”ни яна ўзбек футболи чўққисига олиб чиқди. Бу – натижа эмас, йўл. Бу йўл эса ҳали охирламади, балки Осиё майдонларида давом этади.

Rating: +3   

Comments

+1   
24 nov 16:06:11
Шухратжон Муйсинович
Менимча, Цигер ҳам химояда кучли ўйнади. Аброр Исмоиловни мехнати катта бўлди. Албатта фанклуб ажойиб ишларни амалга оширди. Нефтчи рақибларини ўйинларига ҳам бориш- бу шунчаки супер.
+1   
24 nov 12:39:09
fahritdin
Осиё чемпионлари Элит лигасида Узбекистон шарафини муносиб химоя килолмаса , чемпионлиги бир тийин!!! Мана Насаф шарманда килмокда!!!
   
27 nov 20:20:37
Дилшоджон Закиров
Анвар Гофуров ва Аброр Исмоиловларнинг чемпионлик йулида хиссаси жуда катта
   
27 nov 20:19:12
Дилшоджон Закиров
Анвар Гофуров ва Аброр Исмоиловларнинг чемпионлик йулида хиссаси жуда катта
   
24 nov 21:32:55
Alexis Dan
Элит ОЧЛ учун таркибни анча кучайтириш керак жамоамиз, булмаса кийналамиз, узимизникилар эплашига ишонч кам...
   
24 nov 19:40:01
Адхамжон Низамов
Reply to comment by fahritdin
Осиё чемпионлари Элит лигасида Узбекистон шарафини муносиб химоя килолмаса , чемпионлиги бир тийин!!! Мана Насаф шарманда килмокда!!!
Нефтчи конида Осиё мусобакаларида тажриба бор.Хавотир олманг ва омад тилаб куяверинг.Бир махаллар Осие майдонида ракибларни титратган Нефтчи бу.
   
24 nov 16:23:56
Shodi Odilov
Reply to comment by Asilbek_0777
Qaysi klubni chempion qilalmagan xalqni puli navbaxormi yoki bowqa klubnimi
Жудаям куп пул кетди ,пул аялмади ,шуни урнига фаргонада ишчи уринлар яратилса яхши буларди завод фабрикалар қуриб
   
24 nov 16:06:00
Тохир Гайибов
Асосий ишларни Аброр,Мухсин,Анвар ва айникса Цигерлар бажаришди. Химояга бетон куйиб куйишди.
   
24 nov 11:53:25
Asilbek_0777
Reply to comment by Shodi Odilov
Асосий кахрамон халқни пули☝️
Qaysi klubni chempion qilalmagan xalqni puli navbaxormi yoki bowqa klubnimi
   
24 nov 11:50:11
Shodi Odilov
Асосий кахрамон халқни пули☝️
   
24 nov 11:01:47
Abdumalik Halimov
Икром жуда кучли уйинчи, уйини очилиб турса термага чакирса арзийдиган бола
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика