Latest news

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  9 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  11 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   20 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Июль ойининг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев News

Июль ойининг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championatasia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Унга кўра, 6 ўйинда 5 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган Марат Бикмаев 1-ўринни банд этди. Ушбу футболчи Суперлига клублари ва мураббийлари томонидан энг кўп овоз берилган номзодга айланди. Мухлислар сўровномасида эса Бикмаев учинчи бўлди. Умумий баллар сарҳисобига кўра эса барибир Бикмаевга етадиган рақобатчи топилмади. Иккинчи поғона эса овоз бериш натижаларига кўра, Тиаго Безеррага насиб этди. Безерра мухлислар ўртасидаги овоз беришда ғолиб бўлди. Лекин мураббийлар ва сардорларнинг аксарияти бу футболчини 2-ўринга лойиқ топишди. 3-ўриндан эса Жавлон Иброҳимов жой олди.
 


Июль ойининг энг чиройли голи муаллифи – Шерзод Ҳакимов ВИДЕО

Июль ойининг энг яхши дарвозабони – Элдор Суюнов

Июль ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров


Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика