Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Ихтиёр Каримов: “Клубимизга нисбатан қўлланилган жазо, ўйинчиларимиз руҳига таъсир қилган" News

Ихтиёр Каримов: “Клубимизга нисбатан қўлланилган жазо, ўйинчиларимиз руҳига таъсир қилган"

“Шўртан” – “Насаф” учрашуви ниҳоясида мезбонларустози Ихтиёр Каримов ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

- Бугун ҳужумкор ўйин намойиш этдик. Мақсадимиз “Насаф”ни мағлуб этиш эди. Аммо рақибимиз ҳужумларида бизни хато қилишга мажбур қилди ва улар бу имкониятдан тўғри фойдаланишди. Футболчиларимизга озгина эътирозим бор, улар ҳужумларда сусткашликка йўл қўйишаяпти. Бунинг устида ишлаймиз, албатта.

Биз биринчи бўлимда яхши ҳимояландик. Аммо иккинчи бўлимда ҳужумларга эътибор қаратдик, чунки биз ўз уйимизда ўйнадик. Бизга ғалаба зарур эди. Албатта тўлиқ ҳимояланиб, ғалаба қозониб бўлмайди. Аммо яна такрор айтаман, йўл қўйган хатоларимиз бизга панд берди.

Биз умуман ёмон ўйин намойиш этмаяпмиз. Аммо клубимизга нисбатан қўлланилган жазо, ўйинчиларимизнинг руҳига салбий таъсир қилган. Уларнинг бу руҳий ҳолатдан чиқариб олишимиз керак. Бизга нисбатан қабул қилинган қарор, ижобий ҳал бўлишидан умидимиз бор. Бунга уларни ишонтиришимиз керак. Кейинги ўйинларимизда муваффақиятсизликларимизга ҳам асосий сабаб бўлаяпти. Мен шахсан йигитларимизга ишонаман. Ўйлайманки, вазиятларни ўнглаб, ғузорлик мухлисларни ижобий натижаларимиз билан хурсанд қиламиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика