Latest news

22:33Родригога Англиядан харидор чиқди  0 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  2 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  2 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4

Ивор Вейцер: "Бухоролик мухлислар ишончини қайтаришга ҳаракат қиламиз" News

Ивор Вейцер: "Бухоролик мухлислар ишончини қайтаришга ҳаракат қиламиз"

“Бухоро”нинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер жамоамизнинг сафардаги барча голларига муаллифлик қилмоқда.

“Насаф” ва “Қизилқум”га қарши кечган учрашувларда “Бухоро”нинг ягона голига айнан Вейцер муаллифлик қилди. Навоийдаги баҳсдан сўнг ушбу футболчи ўз фикрларини билдирди.

“Авваломбор барча мухлисларимизни сафардаги илк ғалабамиз билан табриклайман. “Қизилқум”га қарши учрашув биз учун жуда оғир кечди. Жамоамиз кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ушбу баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозониши шарт эди. Бу ғалабадан сўнг турнир жадвалидаги позициямиз ҳам анча яхшиланди, биз чемпионат лидерлари билан очколаримиз тафовутини кўпайиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, “Қизилқум” билан ўйинда биз ҳар бир сантиметр учун курашдик, охирги сонияларгача курашни тўхтатмадик. “Қизилқум” жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда айтишим мумкин-ки, биз ҳақли ғалабага эришдик.

Мен “Бухоро”га келишдан олдин табиий-ки, жамоа ҳақида маълумот йиғдим. Ўтган мавсумда ушбу жамоа 4-ўринни эгаллабди ва совриндор бўлишига оз қолган эди. Мени диққатимни тортган бошқа жиҳат бўлди. Ушбу жамоа мухлисларининг кўплиги мени ҳайратга солди. Ҳар бир уй учрашувларига 20 минг ва ундан зиёд мухлис ташриф буюришини эшитиб лол қолдим, ишонмадим. Лекин клуб сайтидаги суратларни томоша қилар эканман, бунга ўз кўзим билан гувоҳ бўлдим, дарҳақиқат стадион лиқ тўлар экан.



 Дастлабки тур учрашувида ўз уйимизда “Олмалиқ” билан ўйнадик. Бу учрашувда ҳам айнан шундай атмосфера гувоҳига айланишга умид қилган эдим, афсус-ки негадир мухлислар кам келишди. Стадион ярми бўш тургани дилни хира қилди. Йил бошида жамоа аъзолари тубдан ўзгартирилди, балки мухлислар янгиларга сал ишончсизроқ назарда қарашаётгандир ва шу сабабли стадионга келмайётгандир. Вақт ўтган сайин биз албатта мухлисларимизни стадионга қайтарамиз ва уларнинг бизга нисбатан ишончларини яна уйғотишга ҳаракат қиламиз. Мен умид қиламан-ки, кейинги уй учрашувларимизда стадионга янада кўпроқ мухлис ташриф буюради. Эртакдагидай гўзал Бухоро” шаҳри ва унинг халқи улкан ғалабаларга лойиқдир. “Бухоро” жамоаси мана шундай мухлислари билан албатта хорижий ареналарни ҳам забт этиши шарт!

Шундай гўзал ва бетакрор, қуёш ботгандан сўнг мисли эртакга тушиб қоладиган, жуда меҳмондўст ва тинч шаҳарда яшаб туриб, ажойиб об-ҳавода стадионга ташриф буюриб, мириқиб футбол томоша қилишга нима етсин?! Футбол бу байрам, келинг байрамда бирга бўлайлик! ”-мана шундай пазитив нотада ўз нутқини якунлади Ивор Вейцер.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика