Latest news

09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  1 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  4 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  7 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  1

Испания чемпионати, 27-тур. "Барселона" ғалаба қозонди ва пешқадамликни сақлаб қолди News

Испания чемпионати, 27-тур. "Барселона" ғалаба қозонди ва пешқадамликни сақлаб қолди

Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Эйбар" - "Барселона" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Испания чемпионати, 27-тур.

Эйбар – Барселона 0:2

«Мунисипаль де Ипуруа»

Голлар
: Месси (31-пенальтидан, 55)

Эйбар
– Хименес, Навас, Кастельяно, Экиса, Вила (Боатенг, 77), Берхон, Фернандес, Лара, Эррасти (Капа, 58), Дель Мораль (Пиовакарри, 69), Боведа.

Барселона
– Браво, Бартра, Монтойя, Пике, Адриано, Рафинья, Роберто, Ракитич (Хави, 63), Неймар (Педро, 70), Месси, Суарес.

Огоҳлантириш: Экиса (30)

                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                              ЯНГИЛАШ



- "Эйбар" - "Барселона" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- Испания чемпионатининг кейинги турида мухлисларни "Эль класико" кутмоқда! Бу беллашувга каталонияликлар чемпионат пешқадами сифатида тишриф буюришади.


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` "Эйбар"нинг хавфли ҳужуми! Дарвоза тўсини каталонияликларни голдан қутқариб қолмоқда...


88` Педро қулай имкониятни қўлдан чиқармоқда. Унинг зарбасини Хименес қайтаришга эришди.


87` "Эйбар" гарчи мағлубиятга учраётган бўлсада ёмон ўйнамаяпти. Бугун мезбонлар рақибга етарлича қаршилик кўрсатишга уринишди.


86` "Барселона" футболчилари тезкор ўйин тугашини исташмоқда...


84` Мессининг жарима майдончасига ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячиси қайтариб юборди. Луис Суарез бугун анча суст ҳаракат қилмоқда.


82` Ўйин майдон марказига кўчган ва шу ерда давом этмоқда. Дарвозабонларга бугун жуда кўп иш топилмади...


80` "Эйбар" фаоллашмоқда. Кетма-кет ҳужумлар давом этмоқда. Бироқ сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмаяпти...


79` Месси, Суарез ва Педронинг уринишлари бесамар кетди. "Эйбар" ҳимоячилари сўнгги паллада тўпни ўз жарима майдончалари ичидан узоқлаштиришди.


77` Ўзгариш. "Эйбар". Виланинг ўрнига Боатенг туширилди.


75` "Эйбар"нинг ҳужуми хавфли тус олди. Браво бу вазиятда ишончли ўйнади хавфни бартараф этди.


73` Месси бугун фаол ҳаракат қилмоқда. У нафақат жамоаси ҳужумларини самарали якунламоқда, балки ҳужумларни ташкил этишда ҳам ажралиб турибди. Бироқ жамоадошлари унинг режаларини тушунишмаяпти.


72` Ўйин сурати жуда паст.


70` Ўзгариш. "Барселона". Бугунги баҳсда ўйини қовушмаган Неймар майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Педро майдонга чиқди.


69` Ўзгариш. "Эйбар". Морал ўрнига Пиовакарри тушди.


67` Агарда бугун "Барселона" ғалаба қозонадиган бўлса, унда эртага "Реал" қандай натижа қайд этишидан қатъий назар "Барса" пешқадамликни сақлаб қолади. "Эль класико" олдидан бу устунлик муҳим аҳамият касб этиши аниқ.


65` "Барселона"нинг ҳужуми пайтида Неймар офсайдда қолиб кетди.


64` Пике ҳозир ўз жарима майдончаси ичидан тўпни аутга тепиб юборди. Браво бу вазиятда тўпни ушлаш учун ошиққанди. Бироқ Пике Бравони тушунмади ва тезда тўпни жарима майдончаси ичидан узоқлаштирди.


63` Ўзгариш. "Барселона". Ракитич ўз ўрнини Хавига бўшатиб берди.


61` Ўйин асосан вазиятларсиз ўтмоқда. Ҳар иккала жамоанинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда.


59` Ўзгариш. "Эйбар". Эррастининг ўрнига Капа майдонга туширилди.


57` Хави Ларааааа! Зарба! Бравога БРАВО! "Эйбар" ҳисобни қисқартириши мумкин эди...


56` "Эйбар" энди вазиятни ўз фойдасига ўзгартира олишига ишониш қийин...


55` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ЛЕО! МЕССИ! Ракитичнинг бурчак тўпидан ошириб берган тўпини Месси боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:2!


53` Неймар қулай имкониятга эга бўлганди. Бироқ тўпни ўзига бўйсундираман дегунича Хименес чаққонлик билан хавфни бартараф этди.


52` "Эйбар" стадоинига бугун 5439 нафар томошабин ташриф буюрган экан.


51` Тўп "Барселона" футболчиларига тушиши билан улар ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Луис Энрике шогирдлари очиқчасига кучларини тежаган ҳолда, натижа учун ўйнашмоқда.


50` Ёмғир янада кучаймоқда...


49` "Эйбар" иккинчи бўлимни фаоллик билан бошлади. Перезнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.


47` "Эйбар" футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам эса бу вазиятда ҳеч қандай пенальти йўқлигини таъкидлади.


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


44` "Эйбар" биринчи бўлимда бир қатор ҳужумлар ташкил этди ва дарвоза томон зарбалар йўллади. Лекин шу ҳужум ва зарбаларнинг бирортаси ҳам Бравога айтарли қийинчилик туғдирмади.


43` Мессининг фаоллиги эвазига "Барселона" танаффусга икки тўп фарқи билан чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ бунга Экиза йўл қўймади ва ўз вақтида хавфни бартараф этди.


42` Майдонда кўринмай қолган Суарез ҳозир кўринди. Лайнсмен уни ўйиндан ташқари ҳолатда "кўриб" қолди.


41` Хави Ларанинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.


40` Неймар ўз даражасидан паст ўйнамоқда. Деярли ўйини қовушмаяпти ушбу футболчини...


38` Оддий ҳаракатлардаги кулгули хатолар ўйинни "жонлантириб" турибди...


37` "Барселона" ёрқин футбол кўрсатиб бера олмаяпти. Олдинда уларни ЕЧЛ доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши муҳим беллашув кутиб турганини инобатга олсак, уларни ўз кучларини тежаган ҳолда ўйнашмоқда. Кейин яна "Реал" билан бўладиган "жанг" турганини ёддан чиқармаслик зарур...


35` "Барселона" голдан сўнг тўпсиз ўйнашига тўғри келмоқда...


34` "Эйбар" бугун бурчак зарбасини тепиш борасида "Барселона"ни мағлуб этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак...


33` Айтганча, Месси тўпурарлар баҳсида ҳозирча Роналдодан ўтиб кетди...


32` Демак ўйинда ҳисоб очилди. "Эйбар" ҳужумдаги фаоллигини янада ошириши талаб этилади. Лео Месси ҳам пенальтидан гол уради, ура олади, мана урдику дейишмоқда... Урадида...


31` ГОООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! 0:1! Леонинг зарбасини Хименес топди ва ўша бурчакка сакради. Лекин зарбани бартараф этишнинг уддасидан чиқа олмади.


30` Пенальти! Мессининг дарвозага йўллаган зарбаси ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳакам нуқтани кўрсатди.


29` "Эйбар"нинг бу сафарги ҳужумдаги уринишини Браво тўсиб қолди. Айнан чилилик дарвозабоннинг эпчиллиги эвазига мезбонларнинг ҳужуми самарасиз якунланди.


28` Тўп учун курашда Монтойя рақиби билан тўқнашиб кетди ва натижада бироз шикастланди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


27` "Эйбар" яна бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин бу стандарт вазияти ҳам наф бермади.


26` "Эйбар"нинг ҳужуми. Рауль Берхон Перес қанотдан кириб борди ва тўпни тўғри Пикега оширди. Натижада бу галги уриниш ҳам самара келтирмади.


25` "Эйбар"ни стадиони ўзимизнинг ЖАРни эслатиб юбормоқда. Тошкентдаги ЖАР ўйингоҳи ҳам деярли домларни олдида жойлашган.


23` Месси ўз юришини бошлаб икки-уч ҳимоячини ортда қолдирди ва тўпни ўз қаноти орқали жарима майдончасига яқинлашган Неймарга узатди. Бироқ бразилиялик футболчи ҳужумни ривожлантира олмади.


22` "Эйбар" жамоаси Барво дарвозаси олдида хавфли вазият ташкил этишга уриниб кўришди. Лекин иш зарбагача етиб бормади. Браво ҳам ишсиз қолди.


20` Ўйин бошида бўлгани каби ҳужумкорлик руҳи остида кечмаяпти. Буёқда эса ёмғир ёғишни бошлаб юборди. Бу ҳаво дарвозабонлар учун бироз ноқулай бўлиши мумкин. Узоқдан тепиладиган тўпларни қайтаришда ёмғир дарвозабонларга қўшимча муаммо туғдириши аниқ.


18` Месси тўпга зарба бермасдан унинг олдидан ўтиб кетди ва Неймар тўпга зарба берди. Бироқ зарба ҳам ўхшамади, режа ҳам иш бермади.


17` Месси жарима майдончаси чизиғидан бироз нарироқда йиқитилди. Жарима зарбаси. Тўп олдида Месси ва Неймар.


16` Ушбу стандарт вазияти айтарли хавфли чиқмади. "Эйбар" жарима майдончаси ичида мезбонлар вакиллари "ҳокимлик" қилишмоқда.


15` "Барселона" футболчилари бурчак тўпи ишлаб олишди.


13` "Эйбар" бугун 5-3-2 схемаси асосида ўйнамоқда.


12` Ҳозирча Месси-Суарез-Неймар "трио"си майдонда фаол эмас. Кутилганидек фаол ҳаракат қилишмаяпти десак тўғрироқ бўлади.



10`
Ўйин сурати юқори эмас. Жамоалар эҳтиёткорлик ошириб ўйнашмоқда. "Эйбар" энди ўз эътиборини ҳимояга қаратган ҳолда ўйнамоқда. "Барселона" эса тўпни ўз назоратида сақлаб туриб ҳужум ҳақида ўйламоқда.


8` "Эйбар" етти ўйиндан буён ғалаба нималагини билмай келмоқда. Бугун улар ўз мухлисларига узоқ кутилган ғалабани тақдим этишга ҳаракат қилсалар ажаб эмас.


7` Ҳозирча "Барселона" ҳимоячилар иккинчи қаватда яхши ўйнашмоқда ва бурчак зарбасидан сўнг тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришга эришишди.


5` Учрашув дебюти бизни баҳс қизиқарли ўтишига ишонтирмоқда. "Эйбар" ўйинни ҳимояда ўтказмоқчи эмас. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумлари. Яна бурчак тўпи.


4` "Барселона" стандарт вазиятидан юзага келган хавфли вазиятни бартараф этди ва энди каталонияликлар позицион ҳужумга ўтишмоқда.


3` "Эйбар" ҳам қараб турмоқчи эмас. Мезбонлар ҳам олдинга ўтишди ва биринчи бурчак зарбасини ишлаб олишди. 


2` Илк ҳужум хавфли чиқди. Сал бўлмаса "Барселона"нинг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми самарали якунланиши мумкин эди. Месси бу борада тўпга зарба беришда бироз кеч қолди.


1` Кутилганидек "Барселона" ҳужумкорлик билан ўйинни бошламоқда.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 27-тур учрашуви "Эйбар" - "Барселона" ўйинидан матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


Учрашувни сайтимиз ҳамкори aleziya.com сайти орқали жонли эфирда томоша (Видео TAS-IX ҳудудида) қилишингиз мумкин.


- Учрашув соат 22:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика