Latest news

13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  0 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  5 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  5 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1

Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди" News

Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Турон" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

- Барчани кириб келган Рамазон ойи билан табриклайман. Бугун дуранг адолатли натижа бўлди. Ҳар икки жамоада қатор вазиятлар яралган бўлсада, улардан фойдалана билмадик. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлсада, у анча жанговар руҳда ўтди, - дейди Исломбек Исмоилов.

- "Навбаҳор" доимо ўз уйида рақибларига жиддий қийинчилик туғдиради, чунки жамоанинг мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Лекин барибир, майдонда асосий ишни футболчилар бажаришади. Ҳар икки жамоага очко сув ва ҳаводек зарур эди. Бизгаям, мезбонларга ҳам ғалаба керак эди. Шу боис, ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан тўп суришди. Жамоа йиллар давомида шаклланади, бунинг учун вақт керак. Жамоада кўплаб легионерлар бор, тил борасида муаммо бор. Футбол - бу мулоқот, футболчилар майдонда ўзаро мулоқот қилиб ўйнашлари керак. Шу масалада бироз муаммо туғилмоқда. Бугунги асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди, буни бажардик. Лекин иккинчи вазифа гол уришни уддалай олмадик.

- Тўғри, бугун ёш футболчиларни майдонга туширдик. Асилбек Қаюмов Суперлигада дебют қилди, аста-секин ўз ўйинини топиб олади. Билол Тошмирзаев ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Бу футболчилар шу кунгача Суперлига ҳавосини кўрмаган, лекин вақт ўтгани сари элитага кўникиб олишади.

- Карикарини алмаштиришимизга сабаб, ўйин давомида кўрдикки, ҳар икки жамоа асосий эътибор узун узатмаларга қаратди. Бизнинг футболчилар иккинчи қаватдаги курашларда ютқазишди. Карикари Азимжон Аҳмедов билан курашда ютқазди. Шунинг учун уни алмаштирдик.

- Ғиёс Комиловда жароҳат бор эди. Жаҳонгир Меҳмоновни эса бугунги ўйиндаги ҳолатдан келиб чиқиб, бошқа футболчиларимизга имконият бердик. Меҳмонов тажрибали футболчи, унинг кейинги ўйинларда фойдаси тегишига ишонаман, - деди Исломбек Исмоилов "Навбаҳор" матбуот хизматига.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика