Latest news

20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  47 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  41 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Исломбек Исмоилов: "Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз" News

Исломбек Исмоилов: "Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




Ўйин ҳақида

- Дастлаб мавсумдаги илк ғалаба билан барчани табриклайман. Бугун жамоамиз таркибида бир қатор янги номлар кўриниш берди. Асосан кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият бердик. Биринчи бўлимда футболчилар биз томонимиздан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бу нарса ҳисобда ҳам акс этди. Иккинчи бўлимда юз берган холатни ўрганиб чиқамиз. Йигитлар орасида рўзадор бўлганлари борлиги учунми ёки бошқа сабаблари борми, буни таҳлил қиламиз. Жамоамиз иккинчи бзлимда ўйинни назорат қила олмадик. Хатолар устида ишлаймиз. Шундай об-ҳаво шаротида ҳам стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.

- Билолхон Тошмирзаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?


- Билолхон билан биринчи бўлимдан сўнг гаплашдик. У тезкор футболчи ҳисобланади. Лекин у жамодошларига тўпни узатиш ўрнига вазиятни ўзи якунлашга интилаяпти. "Навбаҳор"га қарши ўйинда ҳам бу нарса яққол кўринганди. У жамоа учун ўйнашни ўрганиши керак.

- Жамоага ҳужумда агрессив ҳаракат етишмаяпти...


- Биринчи бўлим учун ҳужумчимиз Жасур Хакимовга эътирозларим бор. Ҳужумчи бундай ҳаракатланиши нотўғри. У тажрибали ҳужумчи, Про-лига жамоасига қарши ўйинда ўзининг икки бош устунлигини кўрсатиши керак эди. Бизда Асилбек Қаюмов бор, ёш ҳужумчи. Бизда Кваме Карикари варианти ҳам бор эди. Унга бугун дам беришга ҳаракат қилдик. Ким Бойонг билан тил борасида муаммо бор. У инглиз тилини ҳам, рус тилини ҳам билмайди. Ким Бойонга ҳозир алоҳида репетитор ёлЯладик, насиб бўлса ҳаммаси яхши бўлади. Унга битта ўйинига қараб хулоса чиқармаймиз. Ундв потенциал бор.

- Бугун жамоангизда кўп футболчилар дебют қилишди...


- Умаржон Шариповни "Хатлон" клулибидаги фаолиятини кузатганмиз. Унинг ҳаракатлари бизга маъқул келганди. Унга жароҳат панд берди. Насиб бўлса у адаптация жараёнидан сўнг жамоамиз билан киришиб кетади.

Орифхўжа Абдухолиқов бугун ёмон ўйнамади. Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика