Latest news

23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  5 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  3 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  1 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  46 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  4 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  1 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  15

Ислом Тўхтахўжаев: "Қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди"

Хабарингиз бор, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Ислом Тўхтахўжаев клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бу сафарги қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди, десам хато бўлмаса керак. Зеро 2016 йилги ўрин олган гуруҳимизда номдор рақиблар сони кўпроқ эди. Аммо Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Шу боисдан бу гал ҳам ҳар бир рақиб билан бўладиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўришимиз талаб этилади. Гуруҳда қайсидир жамоани яққол фаворит ва қайсинидир аутсайдер дея олмайман.
Барчаси мавсум старт олгач жамоаларнинг қай даражада тайёр эканига боғлиқ бўлади. 



Ортда қолган мавсумда ОЧЛда ёмон қатнашмадик. Бироқ мусобақада зафар қучмас экансан, иштирокни яхши дея баҳолай олмайсан киши. Шу сабабли бу сафар энди қитъамизнинг нуфузли турнирида ғалаба қозонишга уринамиз.

Шу ўринда, Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларига ҳам омад тилайман ва умид қиламанки, улар ҳам гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритишади, - дейди тажрибали ҳимоячи.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика