Latest news

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   1 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  8 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  14 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

Ислом Тошпўлатов: “Бу йил Суперлигада ўйнаб катта тажриба олдим” News

Ислом Тошпўлатов: “Бу йил Суперлигада ўйнаб катта тажриба олдим”

Суперлиганининг 22-турида “Сурхон” меҳмонда “Турон”га қарши майдонга тушди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Мазкур баҳсдан сўнг “Сурхон” футболчиси Ислом Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик.

- Қизиқарли ўйин бўлди, - дея гап бошлади Тошпўлатов. Чунки ҳар икки жамоага ҳам ғалаба жуда зарур эди. Дастлабки голни уриб олганимиздан сўнг “Турон” кўпроқ ҳужум ташкил қилишга уринди. Шунинг оқибатида стандард вазиятда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Умуман олганда, стадионга йиғилган мухлислар чиройли ва муросасиз ўйин гувоҳига айланишди.

Суперлигада қолиш имконияти хусусида
- Бизда Суперлигада қолиш имконияти анча юқори. Олдимизда турган ўйинларда ўзимиз учун керакли натижаларни қайд эта олсак, мақсадимизга эриша оламиз. Бундан ташқари, ўз майдонимизда ўтказадиган баҳсларда Суперлигада қолишимизни кафолатлайдиган очколарни ишлаб олишга уринамиз.

Бу мавсум борасида
- Барқарор ўйин кўрсата олмаётганимизга очиғи ўзимиз ҳам тушунмаяпмиз. Бизда ажойиб мураббийлар штаби меҳнат қилмоқда. Футболчилар ҳам машғулотларда тинимисиз ҳаракат қилиб, жамоавий ўйин даражасини ошириш устида изланмоқдамиз. Ўйлашимча, омад етишмаслиги туфайли муҳим ўйинларда ғалаба қозона олмаяпмиз.

Жорий йилдаги фаолияти тўғрисида
- Кичик жароҳатлар кўп бўлди. Агар уларни ҳисобга олмаганда, Суперлигада ўйнаб, анча тажриба оширдим. Бу эса менга келгуси мавсумларда менга жуда асқотади.

“Нефтчи”нинг Суперлигага қайтиши ҳақида
- Албатта, бундан жуда хурсанд бўлдим. “Нефтчи” Суперлигада тўп тепишга лойиқ жамоа. Ҳозирча “Сурхон” таркибидаман. “Нефтчи”дан келгусида таклиф бўлиши хусусида ўйлаб кўрганимча йўқ. Мавсум якунига етганидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўриш мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика