Latest news

20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  8 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  37 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Ислом Қобилов: "Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга эришамиз" News

Ислом Қобилов: "Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга эришамиз"

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашувидан сўнг терма жамоамиз сардори Ислом Қобилов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим биринчи ўйин ҳаяжонли бўлади ва рақиблар бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилишади. Дастлабки 15-20 дақиқадан сўнг ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик. Биринчи тайм охирларида пенальтидан гол уришга эришдик.

Иккинчи таймда бошида бироз хотиржамликка берилиб гол ўтказиб юбордик. Ҳисоб тенглашганидан сўнг ғалабага ҳаракат қилдик. Эрон барибир Осиёнинг етакчи жамоаларидан бири. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб гуруҳдан чиқишга эришамиз.

Рақиб бизни яхши ўрганиб чиқишгани кўринди. Бизда ҳам, уларда ҳам камчиликлар бор. Ҳозир хатолар ҳақида бирор нарса дейиш қийин, видеони томоша қилиб, таҳлил қиламиз.



Танаффус вақтида бош мураббий биринчи тайм бошидагидек ҳаракат қилмаслигимизни, тўп билан яхшироқ ҳаракат қилишимизни айтди.

Эсингизда бўлса, икки йил олдин Хитойдаги Осиё чемпионатининг илк турида Қатарга ютқазиб қўйган эдик ва якунда чемпион бўлгандик. Бугун ютқазмадик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ўйнашимиз лозим, - дейди Ислом Қобилов.



Акрамжон Мамадалиев Сонгхла шаҳридан championat.asia сайти учун махсус

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика