Latest news

08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  0 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  1 07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  1 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  5 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  8 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  1 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  3

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик" News

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик"

Хабарингиз бор, эртадан Тожикистонда CAFA U-17 мусобақаси старт олади.

Ўзбекистон бу турнирга Ислом Исмоилов устозлик қилаётган U-15 терма жамоаси билан ташриф буюрган. Вакилларимиз эртага илк учрашувда Эрон U-17 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.  

Бугун мусобақа олдидан ташкилий ишлар муҳокама қилинди, мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов анжуманда қуйидагиларни айтди. 


"Аввало, самимий қабул учун Тожикистон футбол федерацияси ва Марказий Осиё футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Келаси йил октябрда бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубоги саралаш турнирига босқичма-босқич тайёргарлик кўряпмиз. 

Куни кеча уйимизда ўтказилган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган хотира турнирида ғолиб чиқдик. Черногория, БАА, Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши яхши спарринг ўйинлар ўтказдик. 

CAFA турнирига келсак, ҳар қандай мураббий доимо ўз олдига максимал мақсадларни қўяди. Рақиблар яхши, лекин бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Биз Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик. CAFA турнири яхши синов бўлади. Биз турли услубдаги тўртта жамоа билан ўйнаймиз. Ўйиндан ўйинга тайёрланиб борамиз, турли схемаларни кўздан кечириб оламиз. Турнир қизиқарли ўтади, деб ўйлайман", – дейди Ислом Исмоилов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика