Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  19 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Иско, Чех, Лэмпард ва бошқа энг қиммат захира футболчилари ФОТО News

Иско, Чех, Лэмпард ва бошқа энг қиммат захира футболчилари ФОТО

Трансфер нархи энг қиммат бўлган ва ўз клубида жуда кам майдонга тушаётган футболчиларни таништирамиз.
ИСКО, ярим ҳимоячи

Трансфер нархи – 45 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Реал"
Олдинги клуби – "Малага"


Фото AFP

Футболчи "Малага"дан "Реал"га 33 миллион еврога ўтганди. Иско 4-3-3 схемасига мос тушмагани туфайли асосан захирада ўтиради. Испаниялик футболчи Гарет Бэйлнинг жароҳати туфайлигина асосий таркибда кўриниш бериб турди.

Стеван ЙОВЕТИЧ, ҳужумчи

Трансфер нархи – 20 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Манчестер Сити"
Олдинги клуби – "Фиорентина"


Фото REUTERS

"Манчестер Сити" томонидан амалга оширилган ва ўзини оқламаган трансферлардан бири. Асосий таркиб учун курашда Эдин Жеко ва Серхио Агуэрога имкониятни бой бериб қўйган черногориялик футболчи 32та ўйинда 11та гол урди. 22 миллион фунт сарфланган ҳужумчи учун яхши кўрсаткич эмас. Ёзда Йоветич "Рома"га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фернандо ЛЬОРЕНТЕ, ҳужумчи

Трансфер нархи – 19 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Ювентус"
Олдинги клуби – "Атлетик"


Фото AFP

Испаниялик футболчининг Турин клубида кутилганидек яхши чиққани йўқ. 2013 йил уни "Тоттенхэм"га ўтиши мумкинлиги айтилганди, бироқ баланд бўйли ҳужумчи "Ювентус"ни танлаган эди. Карлос Тевес, Фабио Квальярелла ва Себастьян Жовинко билан рақобат туфайли, Льоренте майдонга 65 марта тушди холос. Ёзда катта эҳтимол билан у Туринни тарк этади.

Асьер ИЛЬЯРРАМЕНДИ, ярим ҳимоячи


Трансфер нархи – 15 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Реал"
Олдинги клуби – "Реал Сосьедад"


Фото AFP

Ильярраменди "Реал"га "Реал Сосьедад"дан 2013 йилда 32 миллион евро эвазига ўтганди. Бироқ Мадрид клубида у ўзини деярли кўрсата олгани йўқ. Деярли асосий таркибга кирмаётган Асьер клубни тарк этиши ҳақиқатга яқин.

Хавьер ЭРНАНДЕС, ҳужумчи


Трансфер нархи – 10 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Реал" (ижарада)
Олдинги клуби – "Манчестер Юнайтед"


Фото AFP

МЮдаги дебют мавсумида 45та ўйинда 20та гол урган. Бироқ Дэвид Мойес қўл остида у захира ўйинчисига айланди. "Реал"га ижарага ўтиб ҳам мексикалик футболчи асосий таркибга кира олгани йўқ.

Синдзи КАГАВА, ярим ҳимоячи

Трансфер нархи – 10 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Боруссия" Д
Олдинги клуб – "Манчестер Юнайтед"


Фото REUTERS

"Боруссия"даги ажойиб мавсумдан сўнг Кагава "Олд Траффорд"га ўтиб клубдаги дастлабки япониялик футболчига айланди. Англия клубидаги дебюти ёмон чиқмаганди. Бироқ Мойес жамоага келгач Кагава асосий таркибга кирмай қўйди. Ўтган ёзда у "Боруссия"га қайтишга қарор қилди.

Фрэнк ЛЭМПАРД, ярим ҳимоячи

Трансфер нархи – 1 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Манчестер Сити"
Олдинги клуби – "Челси"


Фото REUTERS

Ўтган йил "Челси"нинг собиқ футболчиси "Нью-Йорк Сити" билан шартнома тузган ва "Манчестер Сити"га ижарга берилганди. Бу мавсумда Лэмпард 19та ўйинда иштирок этди. Асосан захирадан майдонга тушган футболчи 7та гол урди.

Петр ЧЕХ, дарвозабон


Трансфер нархи – 12 миллион евро
Ҳозирги клуби – "Челси"
Олдинги клуби – "Ренн"


Фото AFP

Чех Лондон клубида 10 йил давомида асосий дарвозабони бўлган. Бироқ Тибо Куртуа ижарадан қайтганидан сўнг чехиялик посбон иккинчи посбонга айланди. Яқин келажакда у бошқа клубга ўтиши аниқ. Зеро Петрга "Ливерпуль" ва "Арсенал" каби клублар қизиқишмоқда.

sport-express.ru сайти асосида Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика