Latest news

18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5

Ирисметов Шомуродов ва "Рома" футболчиси ўртасида можаро юзага келганини таъкидлади News

Ирисметов Шомуродов ва "Рома" футболчиси ўртасида можаро юзага келганини таъкидлади

Шунингдек, у Ўрунов "Спартак"да қолишини маълум қилди.

"Пахтакор" собиқ спорт директори Жаъфар Ирисметов Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов фаолиятини ўзаро солиштирди. 

"Ўрунов жамоасини ўзгартириши керак. У ерда молиявий муаммолар бор. Футболчи маоши камайишига рози эмас. У ҳозир ё пулни, ё фаолиятини ўйлаши лозим", – деди Ирисметов.

- Уни футболдан воз кечиб, пул ишлаш истагида айблайсизми?

- Йўқ, мен ҳукм ўқимадим. Лекин бир пайтлар Элдор Шомуродов "Ростов" сабр қилди, чидади. У Осиёда 5-10 баробар кўп пул топиши мумкин эди. Инсон ўз ниятига етди – Италияга жўнади. Бу фақат Ўруновнинг танлови. Мен унинг молиявий аҳволини билмайман. Пул – бу пул: у кўп нарсани ҳал қилади.

- Шомуродовнинг "Рома"даги фаолияти ҳақида қандай фикрдасиз?

- У 27 ёшда. Фаолият чўққиси кўпинча 25-30 ёшга тўғри келади. Дибалани "Рома"га олиб кетишди, у ерда Абрахам ҳам бор. Элдорга қийин бўлади. Майдонга тшиб, гол урса ҳам, Жозе Моуринью бошқаларга устунлик беради. Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини 10-15 дақиқа қаноатлантирмаса керак.

У "Рома"га ўтиб, тўғри иш қилган. Ҳа, бу иш бермади. Негалигини билмайман. Бироқ, бу ўсиш. Ҳар бир футболчи кучли клубда ўйнашни хоҳлайди. Элдорга кам имконият беришмоқда. У янги жамоага ўтганида, асосий таркиб учун муносиб эканлигини исботлаши кераклигини биларди. Шомуродов ҳозир кам ўйнаяпти, лекин доим фойдали тўп тепади. Ўзининг 10-15 дақиқасида ўйинни кескинлаштиради. Шомуродов ҳали ҳам ўз даражасини намойиш қилиб келмоқда.

Абрахам – жуда кучли ҳужумчи. У римликларнинг биринчи рақамли ҳужумчиси. Натижа ҳам буни яққол кўрсатади. Мен уларни солиштирмоқчи эмасман. Моуринью битта ҳужумчи билан ўйнаб, тўпни ўзида сақлай оладиган ва гол урадиган баланд бўйли ҳужумчига ишонч билдиради. Элдорнинг ўйин услуби бироз бошқача. Абрахам Моуриньюнинг тактикасига мос келади.

Бундан ташқари, яна бир ҳолатни ажратиб кўрматмоқчиман. Эль-Шаарави кўпинча Шомуродовни менсимайди. У тўпни Абрахамга узатади, Элдорга эмас. Эль-Шаарави ким иккинчи рақамли эканлигини билади. Стефан Абрахам билан рақобатлашмаган. У Шомуродов билан рақобатга киришади. Мен Эль-Шаарави уни эътиборсиз қолдирган кўплаб ўйинларни кўрдим. Бу рақобат – ҳа, Элдор бунга тайёр бўлиши керак. Бироқ соғлом рақобат бўлиши, бу жамоанинг натижаларига зиён келтирмаслиги керак.

– Европага мослашиш русларга қараганда ўзбекларга осонроқми ёки таққослаб бўлмайдими?

- Европадаги руслар ўз ватанидаги каби порламайдилар. Ўзбекистонликларга ҳам, россияликларга ҳам менталитет тўсқинлик қилади. Мен яқинда дўстимга айтдим: Абрахам такаббур, шериклари олдида ҳайбатли. Шомуродов эса уятчан. Остонни эса юмшоқ деб айта олмайман. “Пахтакор”да спорт директори сифатида иш бошлаганимда, у билан бироз суҳбатлашдим. У мураккаб характерга эга. Хафа бўлиб қолиши ҳам мумкин.  Ўзбекистонда мураббий унга мослаша олади – Россияда эса буни ҳеч ким қилмайди. Ўзбекистонда унга осонроқ: "Остончик, югурақол". Россияда ким унга шундай дейди?

Аввалроқ Шомуродовга Туркия чемпиони қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.  

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика