Latest news

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  1 22:23Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  70 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  13 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  461 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Иорданияда Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди News

Иорданияда Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Иорданияда аёллар футболи бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига старт берилди.

Мамлакат пойтахти Амманда бўлиб ўтган мусобақанинг очилиш маросими тантанали равишда кечди. Бунда иорданиялик машҳур хонандалар Нидаа Шарара ва Ҳана Малҳас мусобақанинг расмий қўшиғи "Cheer for Her"ни ижро этиб беришди. Қўшиқ сўзлари араб ва инглиз тилида ёзилган.

Қўшиқни араб тилида куйлаган хонанда Нидаа Шарара ўтган йил "Араб овози" совринини қўлга киритган. Очилиш маросимида шунингдек бошқа санъаткорлар ҳам иштирок этишди. Маълумот учун, бу йилги Осиё чемпионатида 8та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар тўрттадан икки гуруҳга бўлинган. "А" гуруҳида Хитой, Филиппин, Иордания ва Таиланд курашмоқда, "В" гуруҳидан Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Вьетнам ўрин олган.

Яна бир маълумот шуки, ОФК ўз тарихида биринчи марта мусобақа мезбонлигини Ғарбий Осиё давлатига топширди. Мусобақада саккизта аёллар жамоаси иштирок этаётган бўлса, шундан омадли бештаси кейинги йил Францияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.


Осиё чемпионатининг расмий қўшиғи

TAS-IX эмас


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика